UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0

10 май 09:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев UFC камарини топширадими?

Теглар :  UFCИслам Махачев
Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев якуний қарорга келди.

Кейинги жангида Ислам яримўрта вазн тоифаси чемпионлиги учун октагонга чиқиш имкониятин қўлга киритган тақдирда ҳам енгил вазндаги UFC камаридан воз кечмайди. 

"Шанба оқшомидаги жанг кейинги қадамимни аниқлаб беради. Лекин жанг қандай натижа билан якунланмасин, мен енгил вазндаги чемпионлик камаримдан воз кечмайман. Балки, у ерда ҳақиқий даъвогар пайдо бўлар", – дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган Махачев.

Россиялик аралаш яккакураш устаси яримўрта вазн чемпионлик камари учун жанг қилиши мумкин. Фақат бунинг учун UFC 315 турнирининг асосий жангида австралиялик Жек Делла Маддалена фаластинлик Белал Муҳаммадни мағлуб этиши керак. Белал ғалаба қозонса, Ислам яримўрта вазн чемпионлиги учун бўлган фикридан қайтади ва енгил вазндаги ўз камарини ҳимоя қилади. Бу ҳақда Монреалда ўтган матбуот анжуманида Лига раҳбари Дана Уайт хабар берди.

Ислам Махачевнинг қўшимча қилишича, 28 июнь куни Лас-Вегасда ўтказиладиган Илия Топурия ва Чарльз Оливейра ўртасидаги жанг даъвогарлик мақомида бўлади. Ушбу жанг ғолиби Махачевнинг кейинги рақиби номини аниқлаб беради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг