UZ

Сўнгги янгиликлар

00:28Жаҳон чемпионати: Фазлиддин Эркинбоев туркиялик рақиби устидан ишончли ғалабага эришди 0 23:21Абдумалик Халоков Жаҳон чемпионати чорак финалига йўл олди 0 22:22"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси Эронни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди 0 22:20Навбаҳор Ҳамидова Ливерпулдаги ЖЧни муваффақиятли бошлади 0 19:18Тўрабек Хабибуллаев ЖЧ чорак финалига йўл олди, навбатдаги рақиб Қозоғистондан бўлади 0 18:30Жозеф Паркер Фабио Уордли билан жанг қилади, сана ва манзил аниқ 0 18:09Бокс. Шавкатжон Болтаев камбэк амалга ошириб, ЖЧ учинчи босқичига йўл олди 0 17:53ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади (ФОТО) 0 17:32Алекс Перейра UFC’да вазн тоифасини ўзгартириши мумкинлигини айтди 0 17:10WTA рейтинги. Соболенко пешқадамлигини мустаҳкамлади. Тўрт теннисчимиз юқорилади 0 16:48ЖЧ-2025. Нигина Ўктамованинг ғалабали юриши давом этади: боксчимиз чорак финалга йўл олди 0 16:37Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум 0 16:16Дональд Трамп кузатган, Алькараз навбатдаги чемпионликни қўлга киритган US Open финалидан ажойиб суратлар (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 15:55Рой Жонс Усикни мағлуб эта оладиган боксчи кимлигини айтди 0 15:32Формула-1. Макс Ферстаппен – Италия Гран-приси ғолиби! 0

04 ноя 07:47
Янгиликлар

Теннис

Свитолина унвонини ҳимоя қила олмади, Барти янги чемпион!

Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида ўтказилган Якуний WTA турнири якунланди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида мусобақанинг амалдаги ғолибаси, украиналик Элина Свитолина австралиялик Эшли Бартига қарши кортга чиқди. Дунёнинг биринчи рақамли теннис маликаси бўлиб турган Барти 1 соату 26 дақиқа давом этган учрашувда WTA рейтингида 8-поғонадан жой олган Элинани мағлуб этди - 6/4, 6/3.

Украиналик 25 яшар теннис маликаси ўзаро ўтказилган олтинчи учрашувга келибгина илк бор 23 ёшли Эшлига ютқазиб қўйди. WTA Finals турниридаги муваффақиятли иштирок Эшли Бартига 2 миллион 95 000 доллар мукофот пули ҳамда 955 рейтинг очкосини тақдим этди. Бу Яшил қитъа вакиласининг фаолиятидаги еттинчи соврини бўлди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг