UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қанча россиялик спортчилар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлишмоқда 0 18:41Асу Алмабаев Рамазон Темировга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:20ПСЖ 300 миллион долларлик янги машғулот марказини очди 0 17:58"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этади" - собиқ чемпион 0 17:34Фигерейду Ян билан жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:07Жейк Пол нима учун Тайсон билан жанги ўзига ёқмаганини айтди 0 16:41"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи 0 16:20Шахмат ва парашахмат бўйича “ҳоким кубоги” 0 15:59Россиялик блогер Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ҳақида: "Мешок"ларнинг камдан-кам учрайдигани рақиб қилиб олинди" 0 15:38Волейболчи талаба-қизлар ғолиблик учун беллашди 0 15:17Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди 0 14:56Муҳаммад Мокаевнинг Brave CF'даги илк рақиби маълум 0 14:35Ҳасанбой Дўсматов Лос-Анжелес-2028даги иштироки ҳақида: "Бир нарса дейиш қийин" 0 14:14Қозоғистон терма жамоасининг Осиё чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 13:53Суперлига. Чемпион Фарғонада меҳмон! 0

23 окт 15:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Интервью. Шоҳжаҳон Эргашев нокаут, кейинги йилги чемпионлик жанги ва бошқалар ҳақида

Теглар :  ИнтервьюБокс
АҚШнинг BoxingTalk интернет нашри ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев билан интервью уюштирди.

Эътиборингизга, ушбу интервьюнинг ўзбек тилидаги талқинини тақдим этамиз.


- 11 ноябрь кунги жангга қандай тайёргарлик кўряпсиз?


- Тайёргарлик ажойиб бўлди. Менга АҚШда шуғулланиш, Детройдда машғулотлар олиб бориш ёқмоқда.


- АҚШда дебют қиласиз. HBO телеканали орқали трансляция қилинадиган ушбу катта шоу ҳақида нима дея оласиз?

- Менинг жангга тайёргарлигим юқори даражада. 11 ноябрь кунги тўқнашувга тайёрман. Промоутерим ўз ишини бажарди. Энди эса менинг навбатим. Нью-Йоркда, умуман, мамлакатда мухлисларим кўп. Шунингдек, Россиядан ҳам менинг жангимга келадиганлар бўлади. Ўша куни шоу кўрсатишга тайёрман.




- Бундан кейин жангларингиз Америка Қўшма Штатларида бўладими?

- Ха.


- АҚШ дебюти олдидан қандайдир қўшимча босимни ҳис қиляпсизми?

- Мен масъулиятни ҳис қиляпман. Бу ер жуда катта саҳна. Ўзимни бутун дунёга ва АҚШ бокс оламига кўрсатиб қўйиш учун янги имкониятдир.


- Маркес Хауторнга қарши жанг қиласиз. У ҳақида нималарни биласиз?

- Кимга қарши жанг қилаётганимни менга фарқи йўқ. Мен рақибларимни мағлуб этиш учун қаттиқ тайёргарлик кўряпман.



- Ғалабадан сўнг яна қандай тахминларингиз бор?

- Нокаут. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар.


- Жангдан нималарни кутмоқдасиз?

- 11 ноябрь куни менинг АҚШдаги саргузаштларимга илк қадам ташланади. Мен ғалаба қозониб, кейинги йили чемпионлик жангида иштирок этмоқчиман. Бу жанг эса мен келганлигимни барчага кўрсатиб қўювчи тўқнашув бўлади.


- Суҳбат якунида нималар дейиши истайсиз?

- Мен шунчаки профессионал боксчи эмасман. Мен жаҳон чемпионлиги камарини ютиб олмоқчиман. Ҳозир АҚШдаман ва биринчи ўртаенгил вазн тоифаси янада кучаяди. Агар камар сенда бўлса, мен сендан уни олиб қўйиш учун бормоқдаман.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
23 окт 16:20:57
Aslanbek
Ажойиб интервью рахмат. Шохжахонга келгуси фаолиятида омад. Мухтарам админлар ва спорт мухлислари 18-23 октябрь кунлари Озарбайжоннинг Боку шахрида ўтказилган грепплинг кураши бўйича жаҳон чемпионати натижалари хақида ёзиб юборинглар кимда маълумот бўлса илтимос. Менда фақат Tas ix сайтларга допуск бор холос, мировой сайтларга киролмайман.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг