UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02Сергей Фомин Кутаисидаги юришини бошлади 0 19:41"Реал" футболчиларига ЕЧЛ 1/2 финали учун ваъда қилинган мукофот пуллари очиқланди 0 19:20Тошкент-2027 Жаҳон чемпионати тақвими эълон қилинди 0 18:52"Унда бу нарса йўқ". Масвидаль Чимаевнинг Хабиб ва Махачевдан фарқини тушунтирди 0 18:26Хамзат Чимаев фақат реваншдан кейингина вазнини кўтариши айтилди 0 18:05Пеп Гвардиола: "ВАРга ҳеч қачон ишонмаганман" 0 17:38Девин Хейни Ломаченконинг рингга қайтиши ҳақидаги миш-мишга муносабат билдирди 0 17:17Сехудо Чимаевнинг кейинги рақиби ким бўлиши кераклигини айтди 0 16:45World Boxing беларуслик боксчиларга қўйилган чекловларни бекор қилди, россияликлар эса... 0 16:16"Ман Сити" "Реал" қизиқаётган футболчи билан шартномани бир йилга узайтиришга яқин 0 15:41Камару Усман: "Чимаев ҳозир Анкалаев ёки Прохазкага қарши жанг қилиши керак эмас" 0 15:17Бокс бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси энг кўп финалчи билан финалга етиб келди 0 14:39Василий Ломаченко фаолиятини қайта тиклайди — The Ring 0 14:12ПСЖ сафида яна битта россиялик пайдо бўлиши мумкин 0 13:47Камару Усман Чимаевни ютқазмаган деб ҳисоблашини айтди 0

04 сен 08:55
Янгиликлар

Бокс/ММА, Париж-2024

“Улар уч баравар кам пул сарфлашди”. Қозоқларнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлиги Ўзбекистон фонида тушунтирилди

Қозоғистонлик блогер, “Дядя Ваня” телеграм канали админи қозоғистонлик спортчиларнинг Париждаги Олимпия ўйинларидаги муваффақиятсиз иштирокини таҳлил қилишга қарор қилди.

Муаллиф ўз материалида шундай ёзади. 

“Қозоғистон тарихида навбатдаги омадсиз Олимпия ўйинлари кузатилди. Париждаги мусобақада ён қўшниларимиз 1 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медалларини қўлга киритди. Ўзбекистон спортчиларининг Франциядаги ўйинларини ҳисобга олсак, бу натижа жуда кулгули туюлади. Ўзбеклар Парижда қўлга киритилган медаллар бўйича Марказий Осиё рекордини ўрнатишди: 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза. Ўз ўрнида таъкидлаш лозим, қўшни давлатда қозоқларга қараганда, спорт эҳтиёжларига деярли 3 баробар кам маблағ сарфлади”. 


2024 йилги Олимпия ўйинлари якунланганидан сўнг Қозоғистон Республикаси Президентининг Фармони билан Республика Туризм ва спорт вазири Эрмек Маржикпаев ўз лавозимидан озод этилгани бежиз эмас. “Дядя Ваня” қозоқ спортчиларининг француз ареналарида унчалик ёрқин бўлмаган чиқишларининг сабабини топишга ҳаракат қилди. 

“Яна бир сабаб. Қозоғистонда ривожланиши учун давлат маблағлари ажратиладиган устувор спорт турларининг республика рўйхатига 154 таси киритилган. Шулардан: ноолимпия – 84, олимпия – 46, қишки – 13, миллий – 11 та. Бундан ташқари, балиқ овлаш, петанк, қутб спорти, пенчак силат ҳам шулар сирасига киради. Бундай “сахийлик”ни фақат АҚШ, Россия ва Хитой каби қудратли давлатлар кўтара олади. 

2023 йилда Қозоғистон Республикаси ҳукумати спорт  эҳтиёжлари учун салкам 300 миллиард тенге ( 573,5 миллион евро) сарфлади. 60 миллиарди республика, 200 миллиарди вилоятлар, қолган маблағ давлат жамғармаси ҳисобидан ажратилди. Масалан, Европада спортни давлат томонидан молиялаштириш бўйича етакчилар Франция (13, 2 миллиард евро), Германия (9,8 миллиард), Италия (5,3 миллиард), Испания (5,1 миллиард) ва Нидерландия (4,5 миллиард) анчагина катта пул сарфлади. Қозоғистон ушбу рўйхатда 18-ўринни эгаллаб турибди. 



Қозоғистон спортга сарфланадиган маблағ бўйича Ирландия (364 миллион евро), Хорватия (213 миллион), Словакия (190 миллион), Литва (170 миллион) ва Болгария (159 миллион) каби давлатлардан олдинда. Бироқ, бу мамлакат спортчиларининг Париждаги мусобақа давомидаги натижалари муваффақиятли бўлди. Масалан, ирландлар 7 та (4-0-3), болгарлар 7 та (3-1-3), хорватлар 7 та (2-3-3), словенлар 3 та (2-1) медаль қўлга киритди.  

Пул қаерга кетди? 

Бизнинг қўшнларимиз ҳам спорт учун ажратилган пулларни анча оқилона сарфлашди. Масалан, 2024 йилда Ўзбекистон ушбу мақсадлар учун 2 трлн сўм (144,6 миллион евро) ажратди. Бу Қозоғистонникидан 3,9 бараварга кам. Маҳаллий спортчилар кўпинча хорижда эмас, балки Тошкент, Андижон ва Тошкент вилоятларидаги замонавий 14 та базада машғулот ўтказишади. Улар Парижда 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлишди. Қирғизистонда ҳам шундай қилишди. Жорий мавсумда мамлакат 1,9 миллиард сом (20,3 миллион евро) сарфлади, бу қозоқларга қараганда 28,2 баравар кам! Қўшниларимиз маблағнинг катта қисмини спорт курашларини ривожлантиришга сарфлашди. Франция пойтахтида улар 6 та (0-2-4) медаль қўлга киритишди”, деб ёзади блогер ўз телеграм каналида.



Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг