UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

13 май 15:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси энг кўп финалчи билан финалга етиб келди

Тошкент мезбонлик қилаётган бокс бўйича U15 ва U17 ёш тоифалари ўртасидаги Осиё чемпионатида ярим финал жанглари ортда қолди.

Ўсмирлар (U17) тоифасидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг 16 нафар вакили (6 нафар қиз ва 10 нафар йигит) финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шубҳасиз, бу иштирокчи давлатлар орасидаги энг юқори натижа бўлди. Бу кўрсаткич бўйича Қозоғистон терма жамоаси 11 нафар финалчи билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликни 9 нафар финалчига эга Ҳиндистон терма жамоаси якунлаб турибди.

Қуйида қайси давлатдан неча нафар боксчи финалда иштирок этишини билиб олишингиз мумкин.

Ўзбекистон — 16
Қозоғистон — 11
Ҳиндистон — 9
Хитой - 4
Эрон — 3
Япония - 2
Тожикистон - 2
Ветнам - 1
Туркманистон - 1
Мўғилистон - 1
Баҳрайн - 1
Иордания - 1


Эслатиб ўтамиз, кичик ўсмирлар (U15) тоифасида ҳам 21 нафар боксчимиз финал йўлланмасини қўлга киритиб, энг юқори натижани қайд этган эди.

Бугун мусобақада дам олиш куни. Эртага U15, 15 май куни эса U17 ёш тоифаларида финал жанглари бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг