17 апр 17:30
Янгиликлар
Хоккей

Ўзбекистон рақибини 25 та шайба фарқи билан мағлуб этди
Ўзи учун тарихий Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги дивизион сари катта қадам ташлади.
Асосий рақиб Арманистон кутилмаганда Қувайтга ютқазиб қўйиб, терма жамоамизга имкониятни қайтариб берганди. Ҳозиргина якунига етган учрашувда хоккейчиларимиз Индонезия терма жамоасини ўта йирик 26:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Тўплар нисбати 61:7!
Арманистон пойтахти Ереван шаҳри мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг IV дивизионида қатнашаётган терма жамоамизни яна битта учрашув кутиб турибди. Эртадан кейин вакилларимиз Малайзия терма жамоасига қарши музга чиқишади. Ушбу ўйиндаги ғалаба жамоамизни жаҳон чемпионатининг III Б дивизионига олиб чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар