UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41"Вест Хэм" ғалабага эришиб, "Тоттенхэм"ни 18-ўринга "кузатиб" қўйди + ВИДЕО 0 10:20Бугун 5 нафар эркин курашчимиз Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 09:59"Мен 100% қафасдаги жанг тарафдориман". Жо Байденнинг ўғли Трампнинг ўғилларига "вызов" ташлади 0 09:38Таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бағишланган флешмоб ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:17"Рома" ўз уйида аутсайдерни қийинчиликсиз мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:56Майк Тайсон Фьюрига мурожаат қилди ва жавобини ҳам олди 0 08:35Илия Топурия: "Махачев бировнинг пулини санамаслиги керак" 0 08:14Бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг очилиш маросими бўлиб ўтди 0 07:53Арбелоа "Реал"нинг "Жирона" билан ўйинда очко йўқотиш сабабини айтди 0 07:32Кардида чемпионлик жанги бўлган UFC 327 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди 0 07:11Фьюри Маҳмудовдан оғирроқ тош босди (барча тарози натижалари) 0 18:51Левон Аронян: “Жавоҳир Синдаровга хоҳлаганини қилишига йўл қўйиб беришяпти” 0 18:30Осиё мамлакати ҳукуматнинг аралашуви туфайли ФИФАдан четлатилиши мумкин 0 18:09Нурмагомедов Царукянга: "Биз бу ерда узоқ қоламиз" 0 17:48Биринчи ракеткани мағлуб этган Кудерметова 1/2 финалда 0

21 апр 07:37
Янгиликлар

Теннис

Cвитолина икки йиллик танаффусдан сўнг соврин ютди + ФОТО

Франциянинг Руан шаҳрида теннис бўйича WTA 250 тоифасига кирувчи турнир якунланди.

Мусобақа бош соврини Элина Свитолинага насиб этди. Украиналик теннис маликаси ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида 39-поғонани эгаллаб турган сербиялик Ольга Даниловичдан 6/4, 7/6(8) ҳисобида устун келди. Дунёнинг 18-ракеткаси бўлиб турган Элина икки йиллик танаффусдан сўнг яна WTA совринига эга чиқди. 

Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Бир дақиқаси кам икки соат давом этган баҳсда Свитолина 6, Данилович 5 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннис маликаси ҳам 3 тадан қўшхатога йўл қўйди. Брейклар бўйича устунлик Элина томонида бўлди - 3 га 2. 

Украиналик сўнгги бор 2023 йилнинг май ойида Франциянинг Страссбург шаҳрида WTA совринини қўлга киритганди. Бу унинг фаолиятидаги 18-соврин бўлди. Свитолина Руандаги муваффақиятли иштирокидан 250 рейтинг очкоси ҳамда 31,565 евро мукофот пули ишлаб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг