UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Жейк Пол - Энтони Жошуа жанги регламенти тасдиқланди 0 10:00Жаҳон кубоги: беш нафар чарм қўлқоп устамиз финалга йўл олди 0 09:39Арман Царукян: "Ҳеч ким билан муаммом йўқ" 0 09:18Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:57Элмурод Ҳақназаров ММАдаги иккинчи жангини ўтказади (ПОСТЕР) 0 08:36Майкл Моралес Махачевни нокаут қилишга тайёр 0 08:15VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 79 га етди, Эрондан 6 та "тилла"га ўзиб кетдик (Тўлиқ жадвал) 0 07:54Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия ЖЧ-2026`га йўлланма олди! 0 07:33Хабиб Нурмагомедов: "Исламнинг Оқ уйда жанг қилишини истамайман" 0 01:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонда 13 та медаль, шулардан тўрттаси олтин! (барча натижалар битта саҳифада) 0 23:51Ислам Махачев Pound-For-Pound UFC рейтинги пешқадами! 0 23:30ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ БААга 90+17-дақиқада гол уриб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди! 0 23:09Ўзбекистон спорт делегациясида яна биттадан олтин ва бронза медаль! 0 22:48Қиличбозларимиз Ўзбекистон делегацияси ғазнасига яна 4 та медаль қўшиб қўйишди 0 21:14Ўзбекистон спорт делегациясида навбатдаги олтин медаль + ФОТО 0

21 апр 10:04
Янгиликлар

Футбол

ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида чемпионликни қўлга киритгани муносабати Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Баҳодир Қурбонов номига табрик йўллади.

«Саудия Арабистонида бўлиб ўтган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритганингиз билан Сизни ва Ўзбекистон футбол оиласини чин қалбимдан табриклашдан мамнунман.

Ўзбекистоннинг мусобақа давомида кўрсатган ажойиб ўйинлари юртингизда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш йўлида амалга оширилган меҳнат ва саъй-ҳаракатларидан далолатдир.

Ислом Исмоилов ва бутун жамоага турнир давомида намойиш этган ёрқин ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман ва ФИФА U-17 Жаҳон чемпионатида ҳам муваффақият тилайман!

Ўзбекистон футбол жамоатчилигига эса келгуси фаолиятида зафарлар тилайман», дейилади ОФК президентининг табригида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг