20 апр 14:05
Янгиликлар

Кичик ўсмир боксчиларимиз Осиё чемпионатини иккита ғалаба билан бошлашди. Бугун яна беш нафар вакилимиз рингга чиқади
Мусобақанинг дастлабки куни доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар боксчиси рингга чиқиб, якунда 2 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этилди.
Кечаги натижаларимиз:
-43 кг: Зарифжон Неъматов - Я-Ге Пан (Хитой Тайпейи), (3-раундда КО-ТКО);
-46 кг: Ойбек Олимжонов - Марван Алшеебани (Бирлашган Араб Амирликлари), (1-раундда КО-ТКО);
-49 кг: Улуғбек Солиев - Ҳусеин Скҳафее (Иордания), (Очколар ҳисобига кўра);
-64 кг: Шоҳрух Худойбердиев - Меиржан Шади (Қозоғистон), (Очколар ҳисобига кўра).
Бугунги баҳслар давомида яна беш нафар чарм-қўлқоп усталаримиз баҳсларга киришади. Жанглар 14:00 да старт олди.
Жуфтликлар билан танишинг:
-50 кг: Динислом Давлатиёров - Сергей Артеменко (Украина)
-54 кг: Сабрина Чакаманова - Хадича Сафинова (Қирғизистон)
-52 кг: Асадбек Эсонбоев - Казума Кумамото (Япония)
-54 кг: Бобомурод Боймирзаев - Ҳайитмурат Астанов (Туркманистон)
-57 кг: Асилбек Абдуқодиров - Моҳаиме Ал-Аллакмо (Ироқ).
Фикрлар