UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Уильям Скалл: "Бешинчи раунддан кейин Канело билан жангни назорат қилдим" 0 12:20Қозоғистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди, ундан "Ҳумо" аъзоси ҳам ўрин олган 0 11:59Баҳодир Жалолов Ислам Махачев ва Артур Бетербиев билан учрашди 0 11:38МУТОЛАА УЧУН: "Париж" - 46 йилдан сўнг Лига 1`да! Унинг стадиони ПСЖ аренасидан йўлнинг нариги томонида 0 11:17Ёшларимиз Istanbul Junior European Cup 2025 турнирида иккинчи бўлишди 0 10:5615 йил давомида UFC октагонида жанг қилган аралаш яккакураш устаси рўйхатдан чиқарилди 0 10:35Ўзбекистон кубогининг кечаги куни юнон-рум кураши беллашувлари ўтказилди (барча натижалар + ФОТО) 0 10:14Ла Лига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди 0 09:53Нодирбек Абдусатторов "ов"га қайтмоқда 0 09:32Наоя Иноуэ: "Сентябрда бор кучимни ишга солишга ҳаракат қиламан" 0 09:11Оғир атлетикачимиз Жаҳон чемпионатининг навбатдаги медалини терма жамоамизга тақдим этди 0 08:50Азизбек Ғаниевнинг голи "Ал Батеҳ"га ғалаба келтирди 0 08:29Анвар Анваров "Бриллиант лига"нинг Шанхайдаги босқичида мавсумдаги энг яхши натижасини кўрсатди 0 08:08Одилхон Камолов Octagon League'дан кетганидан кейин қаторасига иккинчи Лига билан келишувга эришди 0 07:47Формула-1. Пиастри Майами Гран-присидан кейин умумий рейтинг пешқадамлигини мустаҳкамлади 0

05 май 09:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC on ESPN 67 турнири бонус соҳиблари орасида рус жангчиси ҳам бор

Кеча АҚШнинг Де-Мойн шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтган эди.

UFC on ESPN 67 оқшоми ташкилотчилари кафолатланган гонорардан ташқари қўшимча 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пуллари соҳибларини эълон қилишди. Бонусга муносиб кўрилганлар орасида Азамат Бекоев ҳам бор. Россиялик ўрта вазн тоифаси вакили биринчи раунддаёқ Райан Лодерни техник нокаутга учратган эди.  

Бекоев шу йилнинг январь ойида UFC промоушенида муваффақиятли дебют қилганди. Азаматдан ташқари, америкалик Кори Сэндхаген, нидерландиялик Ренье де Риддер ҳамда Вьетнам давлати спортчиси Куанг Ли ҳам бонусга лойиқ кўрилди. Бу турнирда ҳеч бир тўқнашув энг яхши жанг номинациясига муносиб топилмади. Барча бонус эгалари ёрқин жанг учун мукофот пулини қўлга киритишди.   

Эслатиб ўтамиз, Сэндхаген UFC on ESPN 67 турнириниг асосий жангида бразилиялик Дейвесона Фигередони техник нокаутга учратди. Де Риддер америкалик Бо Никални нокаутга учратиб, рақибига фаолиятидаги илк мағлубиятни тақдим этди. Осиё вакили Ли эса америкалик Гастон Боланосни бўғиш усули билан таслим эта олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг