UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32UAE Warriors чемпиони Хотамбек Бойназаровнинг кейинги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0 17:11Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди 0 16:50АҚШда жангида мағлуб бўлганидан бир неча соат ўтиб, 37 ёшли боксчи вафот этди 0 16:29Пара таэквондо терма жамоамиз халқаро очиқ челленж мусобақасида иштирок этади 0 16:08Расман. Эннис IBF чемпионлик камаридан воз кечди 0 15:47Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди + ФОТО 0 15:26Уимблдон. Арина Соболенко 1/2 финалда ўйнайди 0 15:05Президент қарори қабул қилинди: Ўзбекистон спортчилари Олимпия ва Паралимпия ўйинларига комплекс тайёрланади 0 14:44Самарқанд FIDE Grand Swiss 2025 иштирокчилари тасдиқланди 0 14:23"Деярли ҳар куни йиғлардим" 0 14:02Биволнинг менежери: "Бетербиев билан трилогия 2026 йилга қолдирилиши мумкин" 0 13:41Сергей Фомин Кесселдаги иштирокини бошлади 0 13:20Таэквондо терма жамоамиз аралаш жамоавий жуфтликда Жаҳон кубоги ғолибига айланди 0 12:59“Реал“ самолёти бўрон туфайли Нюарк аэропортига узоқ вақт қўнолмади 0 12:38Шахматчи қизларимиз FIDE Жаҳон кубогининг иккинчи босқичига йўл олишди 0

28 июн 08:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 317 турнирининг расмий тарози маросими ўтказилди, битта жанг бекор қилинди

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги рақамланган UFC турнири ўтказилади.

UFC 317 турнири жангчилари расмий тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Оқшомнинг асосий жанги енгил вазнда Ислам Махачев вакант қолдирган UFC чемпионлик камари учун кечади. Унда ушбу камарнинг собиқ соҳибларидан бири бразилиялик Чарльз Оливейра ярименгил вазн собиқ чемпиони Илия Топурияга қарши октагонга чиқади. 

Ҳар икки жангчи ҳам белгиланган вазн меъёрини бажарди. Илия Топурия 70.3 кг, Чарльз Оливейра эса 70.1 кг вазн қайд этди. Турнирнинг co main-event жанги ўта енгил вазн камари учун Александр Пантожа ҳамда Кай Кара-Франс ўртасида кечади. Улар ҳам вазн меъёрини бажаришди. 

Жексон МакВей ва Крис Эверт ўртасида ўрта вазн тоифасида ўтказилиши керак бўлган жанг бекор қилинди. Тарози маросими олдидан Эвертда вазн ташлаш ҳолатида соғлиғи билан боғлиқ муаммолар юзага келган. 

UFC 317 тарози натижалари:

Асосий кард жанглари

Илия Топурия (70.3 кг) – Чарльз Оливейра (70.1 кг) 

Александре Пантожа (56.7 кг) – Кай Кара-Франс (56.7 кг) 

Брэндон Ройвал (56.9 кг) – Жошуа Ван (56.9 кг)

Бенил Дариуш (70.8 кг) – Ренато Мойкано (70.8 кг)

Фелипе Лима (61.5 кг) – Пэйтон Талботт (61.7 кг)


Прелим кард жанглари

Жек Херманссон (84.2 кг) – Грегори Родригес (84.4 кг)

Хайдер Амил (66 кг) – Хосе Дельгадо (66 кг)

Вивиан Арауджо (56.9 кг) – Трейси Кортез (57.2 кг)

Вячеслав Боршёв (70.3 кг) – Терренс МакКинни (70.8 кг)


Эрта прелим кард жанглари

Нико Прайс (77.3 кг) – Жейкоб Смит (77.3 кг)

Жоната Диниз (116.8 кг) – Элвин Хайнс (117.7 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг