UZ

Сўнгги янгиликлар

02:0013 та жангидан 9 таси тўлиқ давом этган Абу-Дабидаги UFC 321 турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 01:57Кутилмаган якун: Аспиналл ва Ган ўртасидаги жанг ўтказилмаган деб топилади! 0 01:27UFC 321: Бразилияликлар иштирокидаги чемпионлик жанги якунланди 0 00:34Умар Нурмагомедовнинг UFC 321 турниридаги жанги тўлиқ давом этди 0 00:04UFC 321. Волков фаолиятидаги 50-жангида Жаилтон Алмейдани мағлуб этди 0 22:37UFC 321. Икрам Алискеровнинг кореялик рақибига қарши жанги тўлиқ давом этди 0 20:13Азат Максум UFC'да кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди 0 18:32Артём Довбик янги клуб қидирмоқда 0 18:11Конор Макгрегор: "Мен даволандим" 0 17:50Камар Усман нега Белал Муҳаммадга йўқ деганини изоҳлади 0 17:29Тайсон Фюри: "Фақат битта рақиб билан ўзаро шахсий адоватим бор" 0 17:08"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда 0 16:47Кутилмаган хабар: Ҳасанбой Дўсматовнинг жанги бекор бўлди 0 16:28Жастин Гэтжи: "Январь ойида Топурияга қарши жанг қилиш имконсиз, аммо..." 0 16:07Том Аспиналл яна учта жангдан кейин UFC’дан кетиши мумкин 0

26 окт 02:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

13 та жангидан 9 таси тўлиқ давом этган Абу-Дабидаги UFC 321 турнирининг барча натижалари битта саҳифада

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳридаги Etihad Arena мажмуаси ММА бўйича UFC 321 турнирига мезбонлик қилди.

Мусобақанинг марказий баҳси оғир вазн тоифасидаги англиялик амалдаги чемпион Том Аспиналл ва франциялик биринчи рақамли даъвогар Сирил Ган ўртасида кечди.

Иккинчи асосий беллашувда эса бразилиялик Вирна Яндироба ҳамюрти Маккензи Дёрн билан аёллар ўртасида минимал вазн тоифаси чемпионлиги учун жанг қилди.

Бундан ташқари, UFC 321 доирасида Умар Нурмагомедов, Александр Волков, Икрам Алискеров каби таниқли аралаш якка кураш усталари чиқиш қилди.

Мазкур саҳифа орқали турнирда қайд этилаётган натижалардан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлди (ғолиблар қорайтирилган ҳолда ёзиб борилган).



Асосий кард:

Оғир вазн тофасида чемпионлик жанги: Том Аспиналл (Англия) – Сирил Ган (Франция), (Жанг ўтказилмаган деб топилди);

Аёллар ўртасида минимал вазн тоифасида чемпионлик жанги: Вирна Яндироба (Бразилия) – Маккензи Дёрн (Бразилия), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан); 

Энг енгил вазнда: Марио Баутиста (АҚШ) – Умар Нурмагомедов (Россия), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан); 

Оғир вазнда: Жаилтон Алмейда (Бразилия) – Александр Волков (Россия), (Ҳакамлар қарори билан); 

Ярим оғир вазнда: Азамат Мурзаканов (Россия) – Александр Ракич (Сербия), (1-раундда КО-ТКО орқали). 


Прелим кард:

Енгил вазнда: Насрат Хақпараст (Марокаш) – Куиллан Салкилд (Австралия), (1-раундда КО-ТКО орқали) 

Ўрта вазнда: Икрам Алискеров (Россия) – Юн Йон Пак (Корея Республикаси), (Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра); 

Енгил вазнда: Людовит Клайн (Словакия) – Матеуш Ребецки (Польша), (Ҳакамлар қарорига кўра);  

Ярим оғир вазнда: Луи Сазерленд (Англия) – Вальтер Уокер (Бразилия), (1-раундда сабмишен орқали); 

Ярим енгил вазнда: Хосе Дельгадо (Мексика) – Натаниль Вуд (Англия), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан);

Оғир вазнда: Ҳамди Абделваҳаб (Миср) – Крис Барнетт (Испания), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан); 

Ўта енгил вазнда: Азат Максум (Қозоғистон) – Митч Рапозо (АҚШ), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан);

Аёллар ўртасида минимал вазнда: Жаклин Аморим (Бразилия) – Мизуки Иноуэ (Япония), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг