25 окт 17:08
Янгиликлар
Футбол
"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда
"Ювентус" ҳужумчиси Кенан Йилдиз тобора Европа грандларининг трансфер мақсадлари қаторидан жой олмоқда.
20 ёшли футболчининг муваффақиятларини Мадриднинг "Реал", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Челси" клублари вакиллари диққат билан кузатиб бормоқда, деб ёзади журналист Экрам Конур. "Кекса синьора" раҳбарияти ҳамон турк билан шартномани узайтириш ва маошини ошириш ниятида.
Кенан Йилдизнинг transfermarkt порталидаги нархи 75 млн еврога баҳоланмоқда. Футболчи жорий мавсумда "Ювентус" сафида 10 та ўйинда 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ҳавола :
Фикрлар