UZ

Сўнгги янгиликлар

09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0

25 окт 16:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жастин Гэтжи: "Январь ойида Топурияга қарши жанг қилиш имконсиз, аммо..."

Америкалик аралаш яккакураш устаси ҳамон UFC’нинг енгил вазндаги амалдаги чемпиони Илия Топуриянинг навбатдаги рақиби бўлишига ишонмоқда.

Аммо у ушбу жанг январь ойида Лос-Анжелесдаги рақамли турнирда бўлиб ўтади, деб ўйламаяпти.

"Кейинги сафар мен Илия Топурия октагонга чиқадиган турнирда жанг қилмоқчиман. Жангимиз январь ойида бўлиб ўтади, деб умид қилгандим, аммо энди бунинг иложи йўққа ўхшайди. Энг катта савол - Илия яна қачон "қафас"га киради? Мен унинг жавобини билмайман. Ҳозирча энг яхши сценарий - бизни Оқ уй кардига қўшиш.

Тасаввур қилолмаяпман, нима учун улар бу жангни байрамона кардга киритмасликлари керак? Илия чемпион, у жуда машҳур, мен эса америкаликман ва бунга енгил дивизиондаги бошқалардан кам лойиқ эмасман. Мен ҳеч қачон жангларни тўхтатмаганман, ҳеч қачон UFC’га панд бермаганман ва ҳар доим ишда бўлганман. Шундай экан, мен бу жангни қўлга киритиб, Оқ уйда Америка Қўшма Штатлари шарафини ҳимоя қилиш ниятидаман", - деди америкалик ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. 

Бир кун аввал Лига раҳбари Дана Уайт Илия Топурия ва Пэдди Пимблетт ўртасидаги жанг ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бериб, ташкилотнинг энг яхши жангчиси қачон, қаерда ва кимга қарши октагонга чиқиши масаласи ҳали тўлиқ ҳал этилмаганини ва бир вақтнинг ўзида бир нечта вариантлар кўриб чиқилаётганини айтганди.

Маълумот учун, дунёнинг энг кучли Лигаси АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини нишонлайдиган Оқ уйдаги UFC байрам турнири 14 июнь куни бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг