UZ

Сўнгги янгиликлар

18:31"Насаф" ҳимоячиси "Пахтакор" билан ўйинда четлатилиши керак эди. Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик таҳлили 0 18:10"Агар Чимаев юқори вазнга ўтса, ҳаммамиз учун ёмон бўлади" - собиқ даъвогар 0 17:49Нганну: "Жейк Пол билан жангни осон деб ҳисобламайман" 0 17:28Хамзат Чимаев Шон Стриклендни қандай мағлуб этишни режалаштираётганини айтди 0 17:07"Интер" аргентиналик юлдузни "Реал"дан илиб кетишга уринмоқда 0 16:46"Бивол сўзидан қайтади деб ўйламайман" - Бенавидес 0 16:25Чимаев Конор билан бокс жангини истаяпти 0 16:04Халимжон Мамасолиев проф боксдаги навбатдаги жангида тажрибали рус боксчисидан устун келди 0 15:43"Бавария" "Арсенал" етакчиларидан бирини нишонга олди 0 15:22Пойтахтимизда ўтказиладиган бокс бўйича Осиё чемпионати учун таркибларимиз эълон қилинди 0 15:01"Сатурн" ва Бобур Абдулазизов мағлуб бўлган Octagon 86 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 14:40Конкур бўйича Жаҳон кубоги саралашининг 2-босқичи бошланди 0 14:19"Рома" Маленни "Вилла"дан 25 млн еврога сотиб олади. Ҳужумчи 14 ўйинда 11 та гол урди 0 13:58Сакен Бибосинов WBA камари учун жанг ўтказади. Сана ва манзил маълум + Кард 0 13:37Нукус шаҳрида кичик ёшли ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бошланди 0

25 окт 18:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегор: "Мен даволандим"

Оқ уйдаги UFC турнирида октагонга қайтиш ғоясини фаол илгари сураётган Конор Макгрегорнинг таъкидлашича, у тўғри йўлга қадам қўйиш орқали ҳаётининг янги саҳифасини очган.

Бу ҳақда ирландиялик Римда бўлиб ўтадиган BKFC 83 турнири доирасидаги матбуот анжуманида журналистларга маълум қилди.

"Мен бу ерда бежиз эмасман. Менинг ва ҳар биримизнинг йўлимизни йўлга солиб турувчи олий бир куч бор. Мен Худонинг каломи билан яшаяпман. Охирги турнирдан бери мен маънавий, яъни тўғри йўлга кирдим. Ҳа, мен қутулдим ва шифо топдим. Илгари қалбимда яшаган мусобақа учқуним энди олов бўлиб ёнмоқда. Мен жуда ҳаяжондаман.

Аренадаги бу спортчиларга ҳавасим келади. Улар ҳозир чиқишади, жараёндан завқланишади, шоу кўрсатишади ва ўз вазифасини бажаришади - мен ҳам буни бажаришим керак. Қайтишга ошиқяпман. Ҳозир мен ўзимга эътибор қаратишим ва ичимга мурожаат қилишим керак эди ва мен буни амалга оширдим. Энди қайтишимни сабрсизлик билан кутяпман.

Мен ўзимдан ибрат олса бўладиган мерос қолдирмоқчиман. Менинг мисолимда нима ишлаётганини кўрдингиз. Мен ишлаётганимни ҳам, ишламаётганимни ҳам кўрсатдим. Ҳозир мен аслида кимлигимни яна бир бор кўрсата оладиган босқичдаман", - деди собиқ UFC чемпиони.

Узоқ вақтдан бери биринчи марта омма олдида кўриниш берган Конор Макгрегор сезиларли даражада вазн ташлаган кўринарди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг