UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

09 окт 12:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди"

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Даниэль Кормье енгил вазнда амалдаги чемпион Жастин Гэтжига маслаҳат берди.

Агар Жастин Гэтжи UFC енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини Конор Макгрегор билан бўладиган пул эвазига жанг учун алмаштиришга қарор қилса, у ўзининг спорт меросига тузатиб бўлмас зарар етказади, деб ҳисоблайди дунёнинг энг кучли лигаси шарҳловчиси Даниэль Кормье.

"Мен қаердадир унинг Конор билан жанг қилиш учун чемпионлик камаридан воз кечишга тайёрлигини айтганини ўқидим. Бундай қилиш ярамайди. Бу унинг меросига зарар етказади. Титулдан воз кечиб, пул учун қилинадиган жангни жаҳон чемпиони мақомидан устун қўйиш – нотўғри қарор", – деди Кормье ўзининг YouTube каналидаги видеода.

Аввалроқ Кормье ўз ватандошининг олдида учта реал вариант борлигини айтган эди: Арман Царукян билан ҳимоя жанги, Илия Топурия билан реванш ёки фаолиятини якунлаганини эълон қилиб, чемпионлик камаридан воз кечиш. Шу билан бирга, UFC`нинг собиқ икки вазн тоифасидаги чемпиони Жастин учун бу вариантларнинг ҳеч бири осон эмаслигини таъкидлаганди. Гэтжи ўз фаолиятидаги энг яхши жангини ўтказиб, бирлаштирувчи жангда "Эл Матадор"ни шов-шувли тарзда мағлуб этди.

Жастин Гэтжининг ўзи эса янги йилдан сўнг, барча жароҳатларини даволаб, оиласи ва жамоаси билан маслаҳатлашиб, барча ижобий ва салбий томонларини ўйлаб кўргач, навбатдаги қадами ҳақида қарор қабул қилишини маълум қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг