17 дек 11:02
Янгиликлар
Бокс/ММА
Аълохон Абдуллаев Тошкентда Қирғиз боксчисига қарши рингга кўтарилади
26 декабрь куни Тошкентдаги "Ҳумо арена" мажмуасида навбатдаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.
Мусобақа доирасида ҳаваскор боксда Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Аълохон Абдуллаев ҳам чиқиш қилади.
22 яшар ҳамюртимиз Қирғизистон вакили Даниэль Абдурахманов билан тўқнаш келади.
Аълохон проф карьераси давомида ҳозиргача 6 та жанг ўтказиб, 4 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этган. Даниэль Абдурахманов учун эса бу дебют баҳс бўлади.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар