UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

21 ноя 07:43
Янгиликлар

Спорт курашлари, Қиличбозлик, Енгил атлетика, Паралимпия

Риёд-2025: Кечаги муросасиз беллашувларда 11 та медаль қўлга киритдик + ФОТО

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳри мезбонлигида ўтаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг навбатдаги куни ортда қолди.

Муросасиз кечган беллашувларда Ўзбекистон спорт делегацияси 3 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза, жами 11 та медалга эга чиқди. Енгил атлетикачимиз Анвар Анваров узунликка сакраш секторида рақибларини сезиларли тарзда ортда қолдириб, олтин медалга сазовор бўлди. 

Қиличбозликнинг эркаклар ўртасидаги жамоавий рапира, аёлларда жамоавий шпага баҳсларида терма жамоамиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

Кечаги кун қаҳрамонлари: 

Олтин медаллар

- Анвар Анваров (енгил атлетика, узунликка сакраш)

- Қиличбозлик, жамоавий рапира (эркаклар)

- Қиличбозлик, жамоавий шпага (аёллар)


Кумуш медаллар

- Светлана Оқназарова (аёллар кураши, -68 кг)

- Ўғилой Норбоева (енгил атлетика, кўпкураш)

- Қиличбозлик, жамоавий сабля (аёллар)

- Қиличбозлик, жамоавий сабля (эркаклар)


Бронза медаллар

- Наталия Семёнова (пара енгил атлетика, найза улоқтириш)

- Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш, -57 кг)

- Умиджон Жалолов (эркин кураш, -65 кг)

- Нигина Собирова (аёллар кураши, -62 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг