UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0 14:48"Бошқа даража" — Махачев Топурия ва Макгрегор ўртасида танлов қилди 0 14:27Пауло Коста Бруно Феррейрага қарши жангдан "ечилди" 0 14:06Янги йил байрами арафасида бир гуруҳ спорт фахрийларига эҳтиром кўрсатилди 0 13:45АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди 0 13:24Богдан Гусков: "Пётр Ян - Мераб Двалишвили... ўн мартадан ўн марта мағлуб этади" 0 13:03FIDE Рапид ва Блиц бўйича Жаҳон чемпионати старт олди. Бешта турдан сўнг энг яхши натижамиз Синдаровда! 0 12:42"Наоя Иноуэ — инсон, у ҳам хато қилиши мумкин" - Алан Дэвид Пикассо 0 12:21"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр 0 12:00“Миллий спорт мукофоти-2025”нинг барча номинациялар бўйича ғолиблари + ФОТОГАЕЛЕРЕЯ 0 11:39"Учинчи жанг янада яхшироқ бўлади". Теренс Кроуфорд — Бивол - Бетербиев эҳтимолий трилогияси ҳақида гапирди 0 11:18Мовсар Евлоев UFC’дан ҳайдалиши мумкин эди 0 10:57"Насаф" ва "Андижон" жамоалари ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди? 0 10:36Наоя Иноуэ ва Алан Дэвид Пикассо жанг олдидан юзма-юз келди (ФОТО) 0 10:15Мағлубиятсиз боксчимиз жаҳон чемпионати совриндорлари билан бир оқшомда рингга кўтарилади 0

27 дек 13:03
Янгиликлар

Шахмат

FIDE Рапид ва Блиц бўйича Жаҳон чемпионати старт олди. Бешта турдан сўнг энг яхши натижамиз Синдаровда!

Кеча Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида аёллар ва эркаклар ўртасида Рапид ва Блиц бўйича FIDE Жаҳон чемпионати бошланди.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 70 та давлатидан келган 394 нафар шахматчи иштирок этяпти. Ўзбекистон терма жамоаси 14 нафар етакчи спортчи билан баҳсларга киришди. 

Мусобақанинг Рапид бўйича 1-куни иштирокчилар 5 та турда ўзаро дона суришди. Шахматчиларимиз орасида энг яхши натижа ҳозирча Жавоҳир Синдаровда бўлиб турибди. Яқиндагина Жаҳон кубогини қўлга киритган Синдаров 5 имкониятдан 4 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 13-ўринни эгаллаб турибди. Муҳиддин Мадаминов ва Нодирбек Абдусатторов тажрибали рақибларга қарши баҳсларда 3,5 очко тўплашди. 

Аёллар ўртасида Афруза Ҳамдамова 3 очко билан терма жамоамиздаги энг яхши натижани қайд этмоқда - 22-ўрин. Гулруҳбегим Тохиржонова 2 очко билан ҳозирча 56-поғонада бормоқда. Бугун рапид баҳслари давом эттирилади.  


Ўзбекистон шахматчиларининг Рапид бўйича биринчи кун натижалари:

Эркаклар:

1. Жавоҳир Синдаров – 4 очко, 13-ўрин

2. Муҳиддин Мадаминов – 3,5 очко, 40-ўрин

3. Нодирбек Абдусатторов – 3,5 очко, 55-ўрин

4. Жаҳонгир Воҳидов – 2,5 очко, 107-ўрин

5. Шамсиддин Воҳидов – 2,5 очко, 134-ўрин

6. Ҳумоюн Бегмуратов – 2,5 очко, 136-ўрин

7. Нодирбек Якуббоэв – 2 очко, 173-ўрин

8. Муҳаммадзо ҳид Суяров – 1 очко, 220-ўрин


Аёллар:

1. Афруза Ҳамдамова – 3 очко, 22-ўрин

2. Гулруҳбегим Тохиржонова – 2 очко, 56-ўрин

3. Гулдона Каримова – 2 очко, 68-ўрин

4. Умида Омонова – 2 очко, 70-ўрин

5. Мадинабону Халилова – 1,5 очко, 93-ўрин

6. Нилуфар Якуббаева – 0,5 очко, 133-ўрин

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг