UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Ўзбекистон тарихда илк бор Эронга 3 та гол урди 0 12:41Абдусатторов Каруанага қарши, Ваҳидов Аниш Гири билан ва барча жуфтликлар аниқ бўлди 0 11:22Расман! Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги узоқ кутилган жанг ниҳоят эълон қилинди! 0 10:47Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон бугун АҚШга қарши ўйнайди ва бошқа жуфтликлар 0 09:20Осиё ўйинларининг 6-кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 21:50Осиё ўйинларининг эртанги куни ҳам биз учун медалларга бой ўтиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 21:30Осиё ўйинларининг бешинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида яхшигина кўтарилдик 0 20:57Футбол. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Эронни мағлуб этди 0 20:35Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Германияга ютқазди, Ўзбекистон-2 эса Англияни ютиб, етакчилар қаторига қўшилиб олди 0 18:15Осиё ўйинларининг бешинчи кунида 16 та медаль: шуларнинг 5 таси олтин! 0 17:29Шарифа Давронова фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этиб, икки карра Осиё ўйинлари ғолибига айланди 0 16:08Хамзат Чимаев Абу-Дабида жанг қилади 0 14:53Осиё Кубоги-2027. Мусобақада ишлайдиган ўзбекистонлик ҳакамлар маълум бўлди 0 12:36Владимир Свечников Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди 0 11:13Алимханули WBO’нинг вакант чемпионлик камари учун рақиб олди 0

27 дек 14:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пауло Коста Бруно Феррейрага қарши жангдан "ечилди"

Ўрта вазнда чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Пауло Коста 7 март куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 326 турнирида Бруно Феррейрага қарши жангда октагонга чиқиши керак эди.

Бразилиялик таниқли шарҳловчи Лео Гимараэшнинг маълум қилишича, унинг ҳамюрти ҳисобланган Пауло Коста бўлажак жангда қатнаша олмайди. 

"Менга Пауло Коста Бруно Феррейрага қарши жангдан чиқиб кетганини айтишди. Сабаби ҳозирча маълум қилинмаяпти. Қўшимча маълумотлар пайдо бўлиши билан албатта хабар бераман", - деб ёзди бразилиялик мухбир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун, жорий йилда Пауло Коста битта жанг ўтказганди. У июль ойида россиялик Роман Копиловни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубията учратди. Бу билан Коста Роберт Уиттакер ва Шон Стрикленддан қабул қилиб олган мағлубиятлари сериясини ёпди.

Айни пайтда Пауло Коста UFC ўрта вазн тоифаси рейтингида ўн учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг