UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

27 дек 13:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Богдан Гусков: "Пётр Ян - Мераб Двалишвили... ўн мартадан ўн марта мағлуб этади"

UFC’нинг ярим оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Богдан Гусков ташкилотнинг ўта енгил вазнидаги эҳтимолий реванш мақомидаги чемпионлик жангига ўз тахминини билдирди.

Аралаш яккакураш устамизнинг фикрича, амалдаги чемпион Пётр Ян собиқ чемпион Мераб Двалишвилини ўн мартадан ўн марта мағлуб этади.

"Мен бу ерда тарафкашлик қилсам керак", - деди Гусков Red Corner MMA томонидан эълон қилинган видеодаги тегишли саволга жавоб берар экан. - Мен ўнта жангнинг ҳаммасини Петяга бераман. Мен унинг мухлисиман, менга унинг жанглари, жанг олиб бориши, тажовузкор услуби ёқади. У айнан октагонда жуда яхши шоу кўрсатади".

Ҳозирга қадар Пётр Ян ва Мераб Двалишвили иккита жанг ўтказиб, биттадан ғалабага эришган. Бироқ, Ян мағлуб бўлган биринчи жангда у ўнг қўлидан деярли фойдалана олмайдиган жиддий жароҳат билан октагонга чиққанди.

Айни пайтда Ян ва Двалишвили ўртасидаги учинчи жангни ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Иккала жангчи ҳам унга тайёр эканликларини билдиришган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг