UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34Европанинг етакчи лигаларида энг кўп маош олувчи мураббийлар маълум бўлди 0 11:13Царукяннинг рақиби UFC шон-шуҳрат зали аъзоси бўлади 0 10:58Ўзбекистон делегацияси Осиё соҳил ўйинларида қатнашади 0 10:37Кроуфорд фаолиятини якунлашдан олдин жанг қилмоқчи бўлган афсонавий боксчини айтди 0 10:16Ҳусановнинг агенти мижозининг "Сити"даги мослашуви ҳақида гапирди 0 09:55"Махачевни нокаут қилиб, Эквадордан биринчи чемпион бўлишим мумкин" - мағлубиятсиз UFC жангчиси 0 09:33Лайма Владсон ўзидан 132 поғона қуйидаги рақибаси олдида ожиз қолди 0 09:11Мераб Двалишвили бурнини синдириб олди, унга операция керак бўлиши мумкин 0 08:30Суперлига. Март ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди 0 00:53"Octagon 85". Шоҳасан Мирзаматов иштиркидаги марказий жанг 1-раунддаёқ тўхтатилди 0 00:21"Octagon 85". Жамолиддин Раҳмонжонов иштирокидаги co-main event жанг тўлиқ давом этди 0 22:35Суҳроббек Атажанов Octagon 85 турнирида хитойлик жангчи билан тўқнаш келди 0 22:13Россиялик жангчи ҳамюртимизни биринчи раунддаёқ даҳшатли нокаутга учратди (ВИДЕО) 0 21:49Одилхон Тошкентда қозоғистонлик спортчи билан жанг қилди 0 19:05"Челси" ҳимоячиси клубнинг трансфер сиёсатини танқид қилди 0

21 янв 12:57
Янгиликлар

Кураш

Ўзбекистон кураш бўйича иккита Осиё Кубогига мезбонлик қилади

Теглар :  Осиё Кубоги
Халқаро Кураш ассоциациясининг 2026 йилга мўлжалланган расмий мусобақалар тақвим режасига мувофиқ, мамлакатимиз жорий йилда икки маротаба Осиё Кубоги мусобақасини қабул қилади.

2018 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган халқаро турнир эндиликда ёшлар ўртасида Осиё Кубоги мақомида ташкил этилади. Мазкур нуфузли мусобақага Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри мезбонлик қилади. 17–20 апрель кунлари бўлиб ўтадиган баҳсларда Осиё қитъасидаги Кураш федерацияларининг ёш иқтидорли спортчилари ғалаба учун кураш олиб борадилар. Мусобақа ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини сифатида пул мукофотлари билан тақдирланади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган халқаро турнир аввалги йилларда бир неча бор Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида, шунингдек, Эрон Ислом Республикасининг Эсфараен шаҳрида ҳам ўтказилган.

Шунингдек, 2026 йилда яна бир Осиё очиқ Кубоги мусобақаси Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида ташкил этилади. Ўзбекистон Кураш федерациясининг маълум қилишича, катталар ўртасидаги мазкур мусобақа 22–25 май кунлари бўлиб ўтади. Унда  эркаклар ва аёллар ўртасида 16 та вазн тоифаларида яккалик ва жамоавий баҳсларда ташкил этилади.

Катталар ўртасидаги Осиё очиқ Кубоги IKA Рейтинг тизимига ҳам киритилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг