03 апр 10:58
Янгиликлар
Осиё ўйинлари
Ўзбекистон делегацияси Осиё соҳил ўйинларида қатнашади
Бу ҳақда "Спорт ТВ" телеканали хабар берди.
22-30 апрель кунлари Хитойнинг Санья шаҳрида VI Осиё соҳил ўйинлари бўлиб ўтади.
14 та спорт турида медаллар ўйналадиган мазкур комплекс мусобақада Ўзбекистон делегацияси 4 та спорт турида: соҳилдаги енгил атлетика, волейбол, сузиш ва қояга чиқиш беллашувларда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги Осиё соҳил ўйинлари 2016 йилда Вьетнамда ўтказилганди.

Ҳавола :
Манба : Sport TV
Фикрлар