UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Австралиядаги UFC турнирининг асосий жангида кутилмаган натижа 0 19:28Наоя Иноуэнинг мағлубиятсиз ватандошига қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:31"Насаф" ҳимоячиси "Пахтакор" билан ўйинда четлатилиши керак эди. Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик таҳлили 0 18:10"Агар Чимаев юқори вазнга ўтса, ҳаммамиз учун ёмон бўлади" - собиқ даъвогар 0 17:49Нганну: "Жейк Пол билан жангни осон деб ҳисобламайман" 0 17:28Хамзат Чимаев Шон Стриклендни қандай мағлуб этишни режалаштираётганини айтди 0 17:07"Интер" аргентиналик юлдузни "Реал"дан илиб кетишга уринмоқда 0 16:46"Бивол сўзидан қайтади деб ўйламайман" - Бенавидес 0 16:25Чимаев Конор билан бокс жангини истаяпти 0 16:04Халимжон Мамасолиев проф боксдаги навбатдаги жангида тажрибали рус боксчисидан устун келди 0 15:43"Бавария" "Арсенал" етакчиларидан бирини нишонга олди 0 15:22Пойтахтимизда ўтказиладиган бокс бўйича Осиё чемпионати учун таркибларимиз эълон қилинди 0 15:01"Сатурн" ва Бобур Абдулазизов мағлуб бўлган Octagon 86 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 14:40Конкур бўйича Жаҳон кубоги саралашининг 2-босқичи бошланди 0 14:19"Рома" Маленни "Вилла"дан 25 млн еврога сотиб олади. Ҳужумчи 14 ўйинда 11 та гол урди 0

30 апр 19:08
Янгиликлар

Кураш

Зиёвиддин Ходжиниязов – Халқаро Кураш ассоциациясининг биринчи вице-президенти этиб сайланди

Халқаро Кураш ассоциацияси-IKA Бошқарув қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибига киритилган ўнга яқин масала доирасида ташкилот фаолиятининг устувор йўналишлари ва келгуси режалар атрофлича муҳокама қилинди.

Жумладан, Швейцария, Италия ва Шри-Ланка Кураш федерацияларининг IKA аъзолигига қабул қилиниши масаласи юзасидан фикр алмашилди. Мазкур масала бўйича якуний қарор Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати доирасида ташкил этиладиган IKA Конгресси муҳокамасига киритилиши белгиланди.

Шунингдек, қитъавий чемпионатларни тизимли равишда ташкил этиш, ҳамда Халқаро кўзи ожизлар спорти федерацияси (IBSA) дастури доирасида Кураш мусобақаларини йўлга қўйиш масалалари ҳам диққат марказида бўлди. Бу ташаббуслар Курашнинг қамровини кенгайтириш ва уни инклюзив спорт тури сифатида ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Йиғилишга раислик қилган IKA Президенти Ҳайдар Фармон ташкилий масалага алоҳида тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, узоқ йиллар давомида ташкилот Биринчи вице-президенти сифатида самарали фаолият юритган, ҳиндистонлик давлат ва жамоат арбоби Жагдиш Татлернинг истеъфо ҳақидаги мурожаати Бошқарув қўмитаси томонидан қабул қилинди.

IKA Биринчи вице-Президенти лавозимга IKAнинг халқаро ҳамкорлик ва ўйинлар бўйича вице-президенти сифатида фаолият олиб бораётган Зиёвиддин Ходжиниязов номзоди бир овоздан маъқулланди.

Зиёвиддин Ходжиниязов Кураш ҳаракатида катта тажриба ва мустаҳкам нуфузга эга мутахассислардан бири ҳисобланади. У 2000 йилдан буён Халқаро Кураш ассоциацияси тизимида турли масъул лавозимларда, жумладан, Халқаро алоқалар департаменти директори, Бош котиб ўринбосари, шунингдек, Осиё Кураш конфедерацияси Бош котиби сифатида фаолият юритган.

Унинг бевосита иштирокида ва ташкилий салоҳияти туфайли Кураш бўйича 100 дан ортиқ нуфузли халқаро турнирлар, қитъа ва жаҳон чемпионатлари, шунингдек, Осиё ўйинлари доирасидаги мусобақалар юқори даражада ташкил этилган.

Мазкур тайинлов Курашни халқаро майдонда янада тизимли ривожлантириш, унинг нуфузини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим қадамдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг