02 май 15:43
Янгиликлар
Футбол
"Бавария" "Арсенал" етакчиларидан бирини нишонга олди
"Бавария" ёзда 26 ёшли немис ҳужумчиси Кай Хаверц билан шартнома имзоламоқчи.
"Бавария" мураббийлар штаби Хаверцни мюнхенликлар ҳужумини кучайтириш учун зарур сифатларга эга деб ҳисоблайди. Хусусан, у иккинчи ҳужумчи ёки сохта тўққизлик ролини ўйнаши мумкин (вазиятга қараб).
Хаверц 2023 йилда "Челси"дан "Арсенал”га ўтганди. Ушбу мавсумда жароҳатлар туфайли ҳужумчи лондонликлар сафида атиги 20 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳавола :
Фикрлар