19 сен 11:30
Янгиликлар
Футбол
Бундеслиганинг барча даврлар рекорди янгиланди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Гарри Кейн Бундеслигадаги 100-голини урди ва буни турнир тарихидаги ҳаммадан тезроқ амалга оширди.
Бу воқеа "Бавария" "Унион" билан тўқнаш келган 4-тур ўйинида содир бўлди. Ўйин Мюнхен шаҳридаги "Арена Мюнхен" стадионида бўлиб ўтди.
Гарри Кейн учрашувнинг 39-дақиқасида пенальтини аниқ амалга оширди.
100 та гол маррасига етиб бориш учун футболчига 98 та ўйин керак бўлди.
Ҳавола :
Манба : Opta
Фикрлар