10 окт 12:12
Янгиликлар
Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times
Ҳозирги вақтда фақат Халқаро футбол федерациясининг амалдаги раҳбари келаси йилнинг 18 март куни бўлиб ўтадиган сайловларда қатнашиш учун ўз номзодини илгари сурган.
Хабар қилинишича, Инфантинонинг рақиблари муддат тугагунга қадар (18 ноябрь) швейцарияликнинг жиддий оппоненти пайдо бўлишига ҳамон умид қилишмоқда. Улардан баъзилари Арсен Венгерни ўз номзодини қўйишга кўндиришга умид қилмоқда. Айни пайтда Венгер ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўлими раҳбари лавозимида ишламоқда.
Шунингдек, 2016 йилда Инфантинонинг рақиби бўлган Иордания шаҳзодаси Али бин Аль-Хуссейн ҳам сайловларда яна иштирок этиши истисно қилинмайди.
Қайд этилишича, ФИФА президенти лавозимига потенциал номзодлардан бири деб ҳисобланган КОНКАКАФ президенти Виктор Монтальяни сайловларда қатнашишни режалаштирмаяпти.
Фикрлар