UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Рамазон Темиров яна допинг учун таҳлил топширди + ФОТО 0 08:59UFC 331 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Жошуа Ван – Пантожа, Царукян – Руффи 0 08:28Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги ўйинларда неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 07:57Самбочиларимиз Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро турнирда 3 та олтин медалга сазовор бўлишди 0 07:26Ўзбекистон синхрон сузиш бўйича Жаҳон чемпиони, Европа чемпиони ва 19 йиллик тажрибага эга мураббийни маҳаллийлаштирди 0 19:02Спортчи учун энг яхши "допинг" – уйдаги тинчлик 0 18:23Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб топса бўлади? 0 17:52Конор Макгрегор: "Қасос олишни истайман ва бунга эришаман" 0 17:21Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига илк бор фикр билдирди 0 16:50Афсонавий Виши Ананд Самарқанд Олимпиадаси машъаласини Синдаровга топширди 0 16:19Ямаль — "Олтин тўп" ҳақида: "Фақат икки энг яхши ўйинчи бор, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак!" 0 15:48Головкин Ислом бирдамлиги спорт федерацияси (ISSA) вице-президенти этиб сайланди 0 15:17Бибоссинов WBO Africa чемпионига қарши жангда жароҳат олди 0 14:46Мураббий: "Агар Гэрри бироз тажовузкорроқ бўлганида, Махачевни нокаут қиларди" 0 14:15Бугун "Нефтчи" ва "Пахтакор" Элит ОЧЛдаги иштирокини бошлайди 0

02 май 18:31
Янгиликлар

Футбол

"Насаф" ҳимоячиси "Пахтакор" билан ўйинда четлатилиши керак эди. Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик таҳлили

Теглар :  НасафПахтакор
Championat.Asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram-канали) ўз ҳакамлар жамоаси билан биргаликда Ўзбекистон Суперлигаси 10-тури доирасидаги ўйинларнинг баҳсли вазиятларини таҳлил қилди.

✅ ОКМК – "Локомотив"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Фикримизча, ҳакам тўғри қарор қабул қилди ва ўйинни давом эттирди. Пенальти белгилаш учун асос кўрмаяпмиз: ОКМК ҳимоячисини жазолашга ҳеч қандай сабаб йўқ, чунки чалиш, оёққа зарба бериш, итариш ёки ушлаб қолиш ҳолатлари йўқ. Агар контакт бўлган бўлса ҳам, бу мутлақо табиий ва ўйин ҳолати.

✅ "Машъал" – "Бухоро"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

ВАР тўғри аралашди ва ҳакамни монитор ёнига чорлади. "Машъал" ўйинчиси рақибининг оёқларига сакрамоқда, ҳаддан ташқари куч ишлатиб, бутса тишлари билан тўпиқдан юқорига зарба бермоқда. Тўғри қарор – қоидани жиддий бузганлиги учун қизил карточка.

❌ "Машъал" – "Бухоро"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Ушбу унчалик аниқ бўлмаган ракурсларга қараб, “Бухоро” ўйинчиси ҳаводаги курашда қўли билан рақибининг юзига зарба берган, деб тахмин қилиш мумкин. Бизнингча, бу вазиятда қўпол ўйин учун сариқ карточка кўрсатишга асос бор, бироқ қизил карточка кўрсатишга муносиб эмас.

❌ "Пахтакор" – "Насаф"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Катта эҳтимол билан ҳакам "Пахтакор" футболчиси тўпни қабул қилаётиб, уни ўзидан анча узоқлаштириб юборди, деб ҳисоблаган. Тўп ундан катта тезликда "Насаф" дарвозабони томон учмоқда, дарвозабон эса тўпга чиқиб ўйнай оларди. Ҳакам вазиятни айнан шундай баҳолаган бўлса керак.

Аммо бизнингча, бу барибир қизил карточка. Агар қоидабузарлик бўлмаганида, "Пахтакор" футболчиси тўпни унчалик яхши ўзлаштира олмаганига қарамай, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Бу ерда, назаримизда, вазият сариқдан кўра қизил карточкага яқинроқ.

✅ "Пахтакор" – "Насаф"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Майдондаги ҳакамга тўқнашувнинг барча тафсилотларини кўриш қийин эди, бироқ такрорий лавҳаларда "Насаф" ҳимоячиси қўлини силтаганини ва рақибининг юзига тегиб кетганини кўриб турибмиз. Бизнингча, тўғри қарор – пенальти ва қўпол ўйин учун сариқ карточка.

✅ "Нефтчи" – "Қўқон-1912"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Ушбу вазиятда ҳакам, бизнинг фикримизча, ҳақли равишда қизил карточка кўрсатди. "Қўқон-1912" ўйинчиси рақибини кўриб турибди, бутса тишлари билан рақиб танасининг жуда юқори қисмига зарба бермоқда, босим ва ҳаддан ташқари куч ишлатиш бор. Бундай ҳаракатлар жиддий жароҳатга олиб келиши мумкин. Тўғри қарор – қоидани жиддий бузганлиги учун четлатиш.

❌ "Қизилқум" – "Хоразм"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Жуда мураккаб вазият. Жарима зарбасидан узатма амалга оширилмоқда, "Қизилқум"нинг 15-рақамли ўйинчиси офсайд чизиғида турибди. Бироқ у тўп учун курашга киргунига қадар, "Хоразм" ҳимоячиси унга нисбатан қоида бузмоқда. Қўл билан енгил итаришни биз қоидабузарлик деб ҳисобламаймиз, лекин бу ерда оёқларда ҳам контакт бор: "Хоразм" ҳимоячиси рақибини орқадан чалиб, уни йиқитмоқда. Бизнингча, тўғри қарор – эҳтиётсизлик оқибатидаги қўполлик учун пенальти.

❌ "Қизилқум" – "Хоразм"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

"Хоразм" ўйинчиси тўпга ўйнамоқда, шундан сўнг, бизнинг фикримизча, муқаррар контакт юз бермоқда ва бу жазоланмайди. Тўғри қарор – ўйинни давом эттириш.

✅ "Бунёдкор" – "Навбаҳор"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Бош ҳакам ва ВАРнинг қарорига қўшиламиз: “Бунёдкор”нинг голи тўғри бекор қилинди. Ҳужумчи рақиб билан кураш оқибатида майдонга йиқилаётиб, тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтишидан аввал унга қўли билан тегиб кетган.


Шу тариқа, Суперлиганинг 10-тури учрашувларида ҳакамлар тўртта қўпол хатога йўл қўйишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг