UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Мария Тимофеева Портудаги WTA 125 турнири ғолибига айланди 0 11:25Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 10:40Президент Шавкат Мирзиёев шахматчиларни Олимпиададаги ғалаба билан табриклаб, Синдаровга чемпионлик баҳсида омад ёр бўлишини тилади 0 20:23Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 19:11Манба: ФИФА президенти тез орада Тошкентга келади 0 18:48Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:12Медаллар рейтинги: Осиё ўйинларининг саккизинчи кунидан кейин ҳам ўрнимизни сақлаб турибмиз 0 18:00Осиё ўйинларининг саккизинчи кунини тўртта медаль билан тугатдик: шулардан иккитаси олтин! 0 17:32"Ўзбекистонга қарши ўйинда гол уриб, жамоамни ғалаба сари етакламоқчиман" - Нвадике Уче 0 16:45Ўзбекистон - 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпиони! 0 16:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон сўнгги турда Украинани мағлуб этди ва чемпионликни қўлга киритди 0 14:06Нокаутларга бой ўтган UFC Vegas 121 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 12:37Расман! Маҳмуд Мурадов янги йил олдидан чемпионлик жанги ўтказади 0 11:42Формула-1. Жорж Расселл — Озарбайжон Гран-приси ғолиби! 0 09:55Элдор Шомуродов Эронни ютиш сири ҳақида гапирди 0

01 фев 08:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

“India Open”. Ярим финалда рингга чиққан 7 боксчимизнинг барида ғалаба, Жалолов кубалик рақибини енгди!

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича нуфузли “India Open” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Кеча мусобақанинг ярим финал жанглари ўтказилиб, финалга йўлланма олган чарм қўлқоп усталарининг номи маълум бўлди. Ярим финалда рингга чиққан 7 нафар боксчимизнинг бари ўз жангларини ғалаба билан якунлаб, финалга йўл олишди.

Энг оғир +91кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов кубалик боксчи Йоанди Ортегани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Барча ҳакамлар 30:27 ҳисобидаги ғалабани Жалоловга беришди.

-75кг вазндаги биринчи рақамли боксчимиз Исроил Мадримов мезбонлар вакили Мандип Жанграни 4:1 ҳисобида енгди. -91кг вазндаги чарм қўлқоп устамиз Санжар Турсуновнинг рақиби ҳиндистонлик Сумит Сангванга рингга чиқмади ва бу вазиятда ҳамюртимизга техник ғалаба ёзилди.

Ярим финал натижалари:

-52кг: Худойназар Файзов - Марвин Табамо (Филиппин) – 4:1

-56кг: Абдулҳай Шораҳматов - Еташ Хан (Ҳиндистон) – 5:0

-64кг: Иқболжон Холдоров - Дираж (Ҳиндистон) – 4:1

-69кг: Бобоусмон Ботуров - Сингҳ Неги Дурйодхан (Ҳиндистон) – 5:0

-75кг: Исроил Мадримов - Мандип Жангра (Ҳиндистон) – 4:1

-91кг: Санжар Турсунов - Сумит Сангван (Ҳиндистон) – ҳамюртимизда техник ғалаба

+91кг: Баҳодир Жалолов - Йоанди Ортега (Куба) – 5:0


Рейтинг:    

Фикрлар

   
01 фев 10:18:12
Husniddin Mirzaliyev
Yashanglar!Bokschilarimizdan ko'ngil to'q!
   
01 фев 09:47:23
Bahodir
Баракалло йигитлар, финал жангларига омад!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг