UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

27 сен 19:11
Янгиликлар

Футбол

Манба: ФИФА президенти тез орада Тошкентга келади

ФИФА президенти Жанни Инфантино яқин кунларда Тошкентга келиши кутилмоқда.
Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

Ҳозирча ташрифнинг аниқ санаси ва дастури расман эълон қилинмаган.

Жанни Инфантино Ўзбекистонга охирги марта 2025 йил 8 сентябрда келган эди. У Тошкентда Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги CAFA Nations Cup финалини стадиондан кузатди. Ташриф доирасида Инфантино Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашди ва унга ўзбек футболини халқаро миқёсда ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун "Дўстлик" ордени топширилди. Ўша учрашувда Тошкентда ФИФАнинг минтақавий офисини очиш бўйича келишувга эришилган.

Ўзбекистон 2027 йилда Озарбайжон билан биргаликда футбол бўйича FIFA U-20 жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақани ўтказишга тайёргарлик доирасида ташкилий қўмита тузилиши, стадионлар, машғулот майдонлари, транспорт ва бошқа инфратузилмани ФИФА талабларига мослаштириш белгиланган.

Ўзбекистон бунга қадар 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилган. 14 сентябрдан 6 октябргача Тошкент, Андижон ва Бухорода ўтказилган мазкур мусобақа Марказий Осиё тарихидаги илк ФИФА турнири бўлган. Инфантино 2024 йил 6 октябрда "Ҳумо Арена"да ўтган Бразилия—Аргентина финалини ҳам бевосита томоша қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг