UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

27 сен 18:00
Янгиликлар

Осиё ўйинлари, Аичи-Нагоя-2026

Осиё ўйинларининг саккизинчи кунини тўртта медаль билан тугатдик: шулардан иккитаси олтин!

Теглар :  Осиё ўйинлари
27 сентябрь куни Япониядаги Осиё ўйинларида саккизинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Кун давомида ўзбекистонлик спортчилар 2 та олтин ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди.

Совриндорларимиз:

Олтин:

Ибодатхон Агожонова (кураш)

Шоҳруҳхон Баҳтиёров (кураш)


Бронза:

Қиличбозлик: сабля, жамоавий, аёллар

Бекмурод Олтибоев (кураш)



Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар билан онлайн равишда танишиб боришингиз мумкин бўлди.



17:55. Найза Улоқтириш баҳсларида Наргизахон Қўчқорова 60,97 метр натижа билан тўртинчи бўлди. Бронзага озгина етмади. Афсус...


17:15. Ўнкурашда иштирок этган йигитларимиздан Нодир Норбоев тўртинчи, Заҳриддин Шокиров эса 6-ўрин билан баҳсларни якунлади. Афсуски Норбоевда медаль учун бироз етмади...


16:50. Шарифа Давронова узунликка сакраш баҳсларида 6,21 метрга сакради ва баҳсларни 6-ўринда якунлади. Бу спортчимизнинг асосий йўналиши уч хатлаб сакраш эканлигини қўшимча қилиб ўтишимиз лозим.


16:30. Волейбол. Эркаклар терма жамоамиз Японияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. 


15:54. Оғир вазнли боксчимиз Жаҳонгир Зокиров тожикистонлик рақибига хеч қандай имконият қолдирмади (5:0) ва ярим финалга йўл олди!


15:00. Шарифа Давронова узунликка сакраш баҳсларида иштирок этмоқда.


14:42. Қиличбозлик. Саблячи қизларимиз ярим финалда Японияга 33:45 ҳисобида мағлуб бўлишди. БИЗДА БРОНЗА!


14:35. Теннис. Фомин/Султонов жуфтлик Хитой Тайпейи терма жамоасини 4:6, 6:3, 10:3 ҳисобларида қийинчилик билан мағлуб этди.


14:21. Боксчимиз Абдумалик Халоков чорак финалда филиппинлик рақиби устидан ишончли тарзда 5:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ярим финал!


13:49. Боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова афсуски чорак финалда ҳиндистонлик кучли рақибасига 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.


13:30. Ўқ отиш бўйича саралашдаги натижаларимиз:

25 метр, тўппонча:
7. Нигина Саидқулова (290 очко).

Трап:
5. Жамоавий дастур (133 очко)
7. Азамат Қаюмов (48 очко)
24. Охунжон Абдуқодиров (44 очко)
34. Тимур Эналиев (41 очко)


13:00. Нагоядаги ёмғир сабабли теннисчи йигитларимизнинг жуфтликдаги ўйини тўхтаб қолди. Ҳозирча 4:6, 4:3 ҳисобида ютқазяпмиз.


11:25. ОЛТИННН!!!! Курашда иккинчи олтин! +90 кг вазнли Шоҳруҳхон Баҳтиёров финалда тожикистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди! Ўзбекистонда ўнинчи олтин!


11:10. ОЛТИНННН!!!! Курашчимиз Ибодатхон Агожонова (-57 кг) финалда Хитой Тайпейи вакиласини мағлубиятга учратди ва олтин медалга сазовор бўлди! Ўзбекистонда 9-олтин!


10:40. Гандбол. Аёллар терма жамоамиз Гонконгни 28:27 ҳисобида мағлубиятга учратди.


10:35. Кураш. Шоҳруҳхон Баҳтиёров Бекмурод Олтибоевни мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. Олтибоевда бронза!


10:18. Кураш. Ибодатхон Агожонова япониялик рақибасини ҳалол баҳоси эвазига мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.


9:40. Дайвинг, яъни сувга сакрашда Абдулваҳоб Ваҳобов/Амал Мавлонов тандеми баҳсларни медалсиз якунлади.


9:33. Синхрон сузиш. Анастасия Бахтиёрова/Виолетта Евенко тандеми финал баҳсларини 4-ўринда якунлади.


9:32. Чим устида хоккей. Аёллар терма жамоамиз Индонезияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.


9:30. Енгил атлетика. Кўпкурашчимиз Нодир Норбоев лангарчўпга таяниб сакраш машқларидан сўнг онлайн жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди.


9:22. Қиличбозлик. Саблячи қизларимиз жамоавий баҳсларда Ҳиндистонни 45:35 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқишди.


9:20. Севиль Юлдашева эронлик рақибасига 5:7. 3:6 ҳисобларида ютқазди. 


9:19. Теннис. Дарья Шубина Осиё ўйинларига бориб гонконглик рақибасига қарши иккита гейм ўйнади ва номаълум сабабларга кўра ўйинни давом эттира олмади. Сабаб - жароҳат бўлиши мумкин.


9:16. Кураш. Ибодатхон Агожонова, Бекмурод Олтибоев ва Шоҳруҳхон Бахтиёров ярим финалга чиқди. Агожонова финал йўлланмаси учун япониялик рақибасига қарши гиламга чиқади. Олтибоев ва Бахтиёров ўзаро курашади. 


9:15. Кураш. Фотима Қодирова иккита рақибасини мағлубиятга мағлубиятга учратиб, чорак финалга чиқди. Чорак финалда эса япониялик рақибасига мағлуб бўлди.


9:12. Узунликка сакраш. Анвар Анваров илк уринишдаёқ 8 метрга сакради ва финал йўлланмасини нақд қилди.


9:10. Бокс. Фазлиддин Эркинбоев Шри-Ланка боксчисини 1-раунддаёқ нокаутга учратди.


8:22. Бокс. Нигина Ўктамова таиландлик рақибасига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. 


7:30. Қиличбозлик. Рапирачи эркаклар терма жамоамиз Жанубий Кореяга 33:45 ҳисобида ютқазди.


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


Бугун мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг: 

(Тошкент вақти билан)

5:50 - Ўқ отиш, 25 метр, тўппонча - Нигина Саидқулова

6:00 - Ўқ отиш, трап - Азамат Қаюмов

6:00 - Ўқ отиш, трап - Охунжон Абдуқодиров

6:00 - Ўқ отиш, трап - Тимур Эналиев

6:00 - Ўқ отиш, трап, эркаклар, жамоавий

6:00 - Теннис - Севиль Юлдашева - Мандегар Фарзами (Эрон)

6:00 - Теннис - Дарья Шубина - Чек Шек (Гонконг)

6:15 - Кураш, Фотима Қодирова

6:40 - Кураш, Ибодатхон Агожонова

6:50 - Қиличбозлик, эркаклар, рапира - Ўзбекистон - Жанубий Корея

7:00 - Енгил атлетика, кўпкураш - Нодир Норбоев, Заҳриддин Шокиров

7:00 - Синхрон сузиш - Анастасия Бахтиёрова/Виолетта Евенко

7:00 - Чим устида хоккей, аёллар - Ўзбекистон - Индонезия

7:15 - Кураш, Бекмурод Олтибоев

7:25 - Кураш, Шохруҳхон Бахтиёров

8:15 - Бокс, Нигина Ўктамова - Наттича Чонгпронгкланг (Таиланд)

8:40 - Енгил атлетика, узунликка сакраш, саралаш - Анвар Анваров

8:40 - Қиличбозлик, аёллар, сабля - Ўзбекистон - Ҳиндистон

9:00 - Сувга сакраш - Абдулваҳоб Ваҳобов/Амал Мавлонов

9:00 - Гандбол, аёллар - Ўзбекистон - Гонконг

9:00 - Бокс, Фазлиддин Эркинбоев - Язмин Моҳоммед (Шри-Ланка)

12:00 - Теннис, эркаклар - Ўзбекистон - Хитой Тайпейи

13:30 - Бокс, Навбаҳор Ҳамидова - Парвеен (Ҳиндистон)

14:00 - Бокс, Абдумалик Халоков - Жунмилардо Огайре (Филиппин)

14:00 - Теннис, аёллар - Ўзбекистон - Гонконг

14:55 - Енгил атлетика, узунликка сакраш - Шарифа Давронова

15:20 - Волейбол, эркаклар - Ўзбекистон - Япония

15:30 - Бокс, Жаҳонгир Зокиров - Муҳаммад Аброридинов (Тожикистон)

17:00 - Енгил атлетика, найза улоқтириш - Наргиза Қўчқорова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг