UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди 0 18:30Англия Тухель борасида бир қарорга келди 0 17:53Жон Жонс Усик билан эҳтимолий бокс жанги ҳақида гапирди 0 17:05“Классик” курашчиларимиз Будапештдаги рейтинг турнирида қатнашишмоқда 0 16:32Ислам Махачев қандай қилиб UFC билан шартнома имзолагани ҳақида гапириб берди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзосига 60 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:34Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блаховичга янги рақиб берилди 0 15:03Камару Усман Махачевнинг ўрта вазндаги имкониятларини баҳолади 0 14:30Жон Жонс Россия фуқаролигини олиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:54Хабиб отаси Махачевни залдан ҳайдаган лаҳзани эслади 0 13:27Пеленинг ЖЧ-1958 финалидаги либоси жуда қимматга сотилди 0 12:51Камару Усман Ислам Махачев билан жанги нима учун ўтказилмаганини тушунтирди 0 12:23Жастин Гэтжи ESPY мукофотини боксчига бой берди 0 11:58Конор Макгрегор: "Холлоуэй билан жанг "ўтказилмаган" деб топилиши керак" 0 11:26Марадонанинг ЖЧ-1986даги сардорлик боғичи яхшигина суммага сотилди 0

01 мар 10:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

18 нафар боксчимиз Россиядан 14та медал билан қайтди

Теглар :  Бокс
Ўтган ҳафтада Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида таниқли боксчи, ҳозирда Россия давлат думаси депутати сифатида фаолият олиб бораётган Николай Валуев соврини учун ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ташкил этилди.

Бир неча йилдан бери анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур турнирда бу йил ҳар қачонгидан ҳам кўп – қарийб 300 нафар ёш чарм қўлқоп устаси рингга кўтарилди. Улар сафида Республика олимпия захиралари коллежининг 18 нафар ўқувчиси ҳам ғолиблик учун баҳс олиб борди. Қувонарлиси, 18 нафар боксчимиздан 14таси якунда совриндорлар сафидан жой олди.

Халқаро турнирда мезбонлардан ташқари қўшни Қозоғистондан ҳам иқтидорли ёшлар иштирок этди. Кеча ғолиб спортчиларимиз Тошкент шаҳридаги Жанубий вокзалда кутиб олинди.

- Таниқли боксчи, оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони бўлмиш Николай Валуев соврини учун анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган халқаро турнирнинг нуфузи йилдан йилга ортиб бормоқда. Буни жорий йилги мусобақаларда жами 298 нафар ёш боксчи иштирок этганилиги ҳам тасдиқлайди. Мусобақада 18 нафар спортчи билан қатнашиб, иккитадан олтин ва кумуш ҳамда 10та бронза медалини қўлга киритдик. Спортчиларимизнинг ҳар бир жангини Россия ўсмирлар терма жамоасининг мураббийлари кузатиб боришди ҳамда шогирдларимнинг маҳоратига юқори баҳо беришди. Очиғини айтиш керак, мусобақадаги рақибларимиз кучли эди, аммо бизнинг боксчилар ҳам улардан кам эмаслигини амалда исботлашди. Ташкилотчилар мусобақага собиқ Иттифоқ республикаларидан энг кучли жамоаларни чақиришганини айтишди. 

Биласиз, дунё боксида Россия ва Қозоғистон ўз ўрнига эга давлатлар саналади. Лекин шогирдларим ўзбек бокс мактаби вакилларининг ҳеч кимдан кам эмаслигини исботлашди. Буни халқаро турнир давомида мутахассислар ҳам эътироф қилди. Энди шогирдларим олдида турган мусобақаларга келсак, март ойи охири апрель ойи бошида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Ушбу мусобақада муносиб қатнашишга ҳаракат қиламиз, - деди Санкт-Петербургдаги халқаро турнирда Ўзбекистон спорт делегациясига раҳбарлик қилган мураббий Акмал Ҳасанов.

Кези келганда таъкидлаш керак, 18 нафар боксчимиздан 14 нафарининг ярим финалгача етиб бориши – бу ўзбек бокс мактабининг эртанги куни ишончли қўлларда эканини англатади. Натижаларимиз салмоғи бунданда ортиши мумкин эди, аммо...

Бугун ҳаваскорлар боксининг энг катта муаммоси – ҳакамлик бўлиб, жангларда баҳолаш механизмининг шаффоф эмаслиги бокснинг келажагига таҳдид солмоқда. Узоққа бормайлик, ўтган йили Халқаро Олимпия қўмитаси ҳаваскорлар боксини Олимпия ўйинлари дастуридан чиқариб юбориш билан таҳдид қилди ва бу масала ҳамон очиқ турибди. Николай Валуев соврини учун ўтказилган халқаро турнирда ҳам ҳакамларнинг у ёки бу тарафга очиқчасига ён босиши кузатилди ва энг ёмони жабрланганлар қаторида юртимиз боксчилари ҳам бор эди. Акс ҳолда ғалабаларимиз салмоғи янада ортган бўлармиди?!

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
01 мар 21:02:21
Michael Owen
2 oltin 2 kumush 10 ta bronza
   
01 мар 17:21:23
Angren.
Олтин борми узи? Сувга обориб сугормаяпслару админлар...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг