UZ

Сўнгги янгиликлар

09:04Эдди Хирн Турки ал аш-Шейх билан Муроджон Аҳмадалиев ҳақида гаплашди 0 08:43"Арсенал" "Эмирейтс"да ягона гол эвазига ғалаба қозонди + ВИДЕО 0 08:22Лос-Анжелес-2028: Олимпиада йўлида регбичи қизларимизнинг имконияти йигитларимизга қараганда юқори баҳоланди 0 08:01Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан кейин Нодирбек ва Жавоҳир Топ-10`таликда, пешқадам билан фарқ 0,5 очко! 0 07:40Кутилмаган хабар: Магнус Карлсен ғалати сабаб билан жаҳон чемпионатида қатнашишдан бош тортди 0 07:19Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди 0 19:23Ўзбекистон хоккей терма жамоаси "Ҳумо"нинг етти-саккиз нафар россиялик хоккейчисини маҳаллийлаштиради 0 19:02Шаҳрам Ғиёсов Тошкентда айиқ билан машғулот ўтказди (ФОТО+ВИДЕО) 1 18:39"Барселона" футболчиси Манчестер клубларидан бирига ўтиши мумкин 0 18:16Эдди Хирн Усик - Дюбуа реванши амалга ошишига ишонмайди. Нима учун? 0 17:51Ўзбекистон хоккей терма жамоаси 2025 йилда иккита Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 17:24Исроил Мадримов Виржил Ортисга қарши бўлган спаррингни эслади 0 17:00Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади 0 16:3836 ёшли Конор Макгрегор қандай формада эканлигини кўрсатди (ФОТО) 0 16:16Бивол Бетербиев билан реванш қандай ўтишини тахмин қилди 0

12 апр 13:07
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Бокс. Осиё чемпионатида имкониятларимиз қандай? (таҳлилий мақола)

Хабарингиз бор, яна бир неча кундан сўнг Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади. 17 апрель куни бошланадиган қитъа биринчилигида эркак боксчиларимиз олдида масъулиятли вазифа турибди. Гарчи, ушбу мусобақа жаҳон чемпионатига йўлланма бермасада, Ўзбекистон терма жамоаси Осиёда етакчи эканлигини яна бир маротаба исботлаши лозим бўлади.

Қитъа миқёсидаги сўнгги икки нуфузли мусобақа - Осиё чемпионати (Тошкент, 2017 йил) ва Осиё ўйинлари (Жакарта, 2018) чарм қўлқоп усталаримиз учун кутилганиданда муваффақиятли кечганди. Пойтахтимиз мезбонлик қилган мусобақада вакилларимиз 10 та вазн тоифасида 9 та олтин медалга эга чиқишган бўлса, Жакартадаги Осиё ўйинларида йигитларимиз 7 та вазн тоифасида 5 та олтин, 2 та кумуш медалга сазовор бўлишганди. Фантастик натижа! Шундай эмасми?

Бу энди тарихда қолди. Боксчиларимиз ана шундай натижалар орқали мухлисларни ғалабаларга ўргатиб қўйишган. Табиийки, яқинлашиб келаётган Осиё чемпионатида ҳам спортчиларимиздан ана шундай муваффақиятли юришни кутишга ҳаққимиз бор. 

Аммо яхши биласиз, терма жамоамизда авлодлар алмашинуви кечмоқда. Тўғри, бизда ҳар бир вазн тоифасида кучли рақобат мавжуд (кўз тегмасин). Бу эса ушбу жараённинг нисбатан осонроқ кечишига ёрдам беради. Бугун терма жамоамизнинг Осиё чемпионатидаги имкониятлари ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Терма жамоа мураббийлар штаби Таиландга қуйидаги боксчиларни жалб этган: 

Эркаклар:

- 49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов

- 52 кг: Ҳасанбой Дўсматов 

- 56 кг: Миразизбек Мирзахалилов 

- 60 кг: Шукуржон Раҳимов

- 64 кг: Шунқор Абдурасулов 

- 69 кг: Бобо-Усмон Ботуров 

- 75 кг: Исроил Мадримов 

- 81 кг: Дилшодбек Рўзматов 

- 91 кг: Санжар Турсунов 

+ 91 кг: Баҳодир Жалолов.


Демак бошлаймиз. Ҳасанбой Дўсматовниинг -52 вазн тоифасига ўтиши муносабати билан, -49 вазнга Нодиржон Мирзааҳмедов биринчи рақамли боксчи сифатида жалб этилди. Ўз вақтида "Uzbek Tigers" жамоаси сафида жанглар ўтказган, Ўзбекистон чемпионати совриндори, бир қатор халқаро турнирлар совриндори, жумладан яқинда Бокуда якунланган "Буюк ипак йўли" турнирида кумуш медалга сазовор бўлган Мирзааҳмедов энг енгил вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Мазкур вазн тоифасида қозоғистонлик Темиртас Жусупов энг хавфли рақиб бўлиши кутилмоқда. Шуниндек, енгил вазн тоифасида мезбонлар ҳам кутилмаган "сюрприз" тақдим этишлари мумкин.



-52 кг. Ҳасанбой Дўсматов учун янги вазн. Бунгача Тошкент-2017 ва Жакарта-2018да Жасурбек Латипов мазкур вазнда олтин медални хеч кимга бермаган. Эндиликда Ҳасанбой Олимпия вазни ҳисобланадиган -52 кг да янги қиролга айланиши лозим. Дўсматов ушбу вазнда унга бегона бўлмаган Амит Пангал билан тўқнаш келади. Ҳиндистонлик чарм қўлқоп устаси ҳам Бангкокда ушбу вазн тоифасида дебют қилади. Ёдингизда бўлса, ушбу икки боксчи Индонезиядаги Осиё ўйинлари финалида тўқнаш келишган ва унда Амитнинг қўли баланд келганди. Ушбу мағлубият учун реванш олиш вақти келди чамамда. Яна бир қизиқ маълумот, Амит бунгача (2014 йилда) профессионал рингда бир маротаба жанг ўтказишга ҳам улгурган экан ва унда мағлубиятга учраган. Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида эса у бронза билан кифояланганди. Шунингдек, ушбу вазнда жанубий кореялик Ким Ин Кюни ҳам ёддан чиқармасигимиз лозим.


Ўзбек боксида бугунги кунда энг катта рақобатга эга вазн тоифаларидан бири - 56 кг ҳисобланади. Терма жамоамиз мураббийлари Бангкокдаги мусобақага Миразизбек Мирзаҳалиловни жалб этишди. Ушбу вазнда қозоғистонлик боксчи, жаҳон чемпиони Қайрат Ералиев етакчи сифатида баҳоланмоқда. Шунингдек, мезбонлар вакили Бутдеи Чатчаи ҳам совринли ўринлар учун даъвогарлик қилиши мумкин. Абдулҳай Шораҳматов ва Абдумалик Халаков каби боксчилар ичидан айнан ўзини танлашгани учун ҳам Миразиз ушбу қитъа биринчилигида фақат ва фақат олтин медаль учун кураш олиб бориши лозим. Умид қиламизки, Мирзаҳаллилов Бангкокда ҳам Индонезиядаги муваффақиятни такрорлай олади. 


-60 кг вазн тоифасида Шукуржон Раҳимов Бангкокка йўл олмоқда. Элнур Абдураимов ва Хуршид Тожибоевдан сўнг терма жамоамизда янги ном, Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали совриндори. Осиё ўйинларида ушбу вазнда Шунқор Абдурасулов иштирок этганди ва кумуш медалга сазовор бўлганди. Бунгача ўтказилган сўнгги иккита қитъа биринчилигида Элнур совридор бўлишни уддалаганди (2015 - бронза, 2017 - олтин). Қозоғистон таркибида ушбу вазнда тажрибали Закир Сафиуллин мусобақада қатнашади. Қолаверса, ҳиндистонлик юлдуз Шива Тапа ҳам энди мазкур вазнга ўтди. Шунингдек, Таиланд ва Мўғулистон терма жамоаси боксчиларидан ҳам эҳтиёт бўлиш талаб этилади. 


Шунқор Абдурасулов иштирок этадиган -64 кг вазн тоифасида қитъамизда у қадар машҳур бўлган номлар бу сафар кўринмаяпти. Аммо, Қозоғистон, Таиланд ва Мўғулистон вакиллари Абдурасулов учун яхшигина бошоғриқ бўлиши керак. Осиё ўйинлари финалида Шунқор мўғулистонлик боксчига имкониятни бой берганди. Маълумот учун, икки йил олдин Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида ушбу вазн тоифасида Иқболжон Холдоров олтин медалга сазовор бўлиб, турнир кашфиёти бўлганди. 


Бобоусмон Ботуров Шаҳрам Ғиёсовдан сўнг -69 кг вазн тоифаси "қироли"га айланмоқда. У айни пайтда ушбу вазнда терма жамоамизнинг биринчи рақамли боксчиси ҳисобланади. Осиё чемпионати ва Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионати финалчиси Иқболжон Холдоров ҳам яқинда -64 кгдан ушбу вазн тоифасига ўтди. Аммо, ушбу танловда бокс мухлислари ва жамоатчилиги томонидан хеч қандай эътироз йўқ. Ўзбекистон чемпионати финалида Холдоровни мағлуб этишга улгурган Бобоусмон Осиёда олтин медаль учун асосий даъвогарларимиздан биридир. Қўшниларимизда ушбу вазн етакчиси ҳисобланган Аблайхан Жусупов жароҳат сабаб Бангкокка бормайди. Унинг ўрнига Асланбек Шимбергенов Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади. Айтганча, Бобоусмон Жакартадаги Осиё ўйинлари финалида Шимбергеновни мағлуб этишга улгурган. Шунингдек, мезбон боксчи Сеилом Адини ҳам ёддан чиқармаймиз. 


-75 кг. Исроил Мадримов. Терма жамоамизнинг бугунги кундаги асосий юлдузи. Айни пайтда профессионал боксда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Умид қиламизки, у нафақат Осиё чемпионатида, балки жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларида ҳам бизни хушнуд этади. Унинг қитъадаги асосий рақобатчиси Абилхан Аманқул жароҳат сабаб Таиландга бормайди. Аммо бўшашмаслик лозим. Гамбургда нима бўлгани ҳали ёдимиздан чиққани йўқ. 


Бектемир Мелиқўзиев АҚШга йўл олгач, -81 кг вазн тоифасида қитъа биринчилигига ким йўл олиши ҳақида саволлар юзага келди. Якунда мураббийлар Ўзбекистон чемпионати-2018 кумуш медали соҳиби Дилшодбек Рўзматов вариантида тўхташди. Гарчи, бу бироз баҳс-мунозараларга сабаб бўлган бўлсада, биз Рўзматовдан мусобақада медаль кутиб қоламиз. Ушбу вазнда қозоғистонлик Бек Нурмагамбет олтин медаль учун даъвогар ҳисобланмоқда. 


-91 кг вазнда мураббийларимиз Санжар Турсунов номзодида тўхташди. Ёш боксчимиз икки йил олдин Тошкентдаги Осиё чемпионатида ўтиш жанги орқали ЖЧ йўлланмасига эга чиққанди, кейин эса Гамбургда сенсацион тарзда совриндорлар қаторидан ўрин олди. Проф рингда дебют қилишга улгурган Санжар бу сафарги қитъа биринчилигида қозоғистонлик Василий Левиттан реванш олиши талаб этилади. Бундан ташқари, ҳиндистонлик Сумит Сангван ҳам муаммолар туғдира оладиган боксчи. 


Супероғир вазн тоифасида бир неча кун олдин профессионал рингдаги илк камарини қўлга киритган Баҳодир ҳам Бангкокда рингга кўтарилади. Ушбу мусобақада Жалоловга принципиал рақиб - Камишбек Конкабаев катта эҳтимол билан тўқнаш келади. Олтин медаль учун кураш айнан шу икки чарм қўлқоп устаси ўртасида кечади. Шунингдек, иорданиялик Ҳуссайн Ишшаиш ҳам бор. 


Бу албатта мусобақа олдидан бизнинг фикр-мулоҳазаларимиз эди. Нима бўлган тақдирда ҳам боксчиларимиздан медаллар шодасини кутишга ҳақлимиз. Чунки, Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар, кетма-кет ўқув-машғулот йиғинлари, халқаро турнирдаги муваффақиятли иштироклар бизни шунга ишонтирмоқда. Буларнинг барчасига келаси ҳафта бошланадиган мусобақа давомида жавоб оламиз. Olamsport.com сайти эса насиб қилса мусобақани воқеа жойидан ёритиб боради. Эксклюзив интервьюлар, суратлар ва қайноқ хабарлар. Демак, қитъа биринчилигини биз билан бирга кузатиш учун сабаблар етарли. Эътибор учун раҳмат.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
12 апр 22:12:25
Nematullo Sodiqov
Avvalham yozgandim Abdulhay sharahmatovga nisbatan adolatsizlik bolyapti, ohirgi 3 yilda uzbda oz vaznida tengsiz shu bokschi, umuman texnika va tezligiga gap yo, sog omon bolsa butun dunyoda hozirda bemalol yetakchilik qila oladi, 81 kgdaham Saidrahimovham olib borish kere edi, meni fikrlarim adolat yuzasidan yozilgan, hozirda tanlangan sportchilarimizgaham etiroz yoq, lekin negadur uzb chempionati va halqaro turnirlarda ozini korsatib goliblikni qo'lga kiritgan bokschilarimiz orniga ikki va uchinchi darajali sportchilar ayrim hollarda tanlanyapti, Jasur latipov barcha katta turnirlarda yutuqqa erishyapti lekin Dusmatov tanlovi nom bilan bogliq bolsa kere, bu yerdaham adolatsizlik, yana qaytaraman hozirgi bokschilarimiz ga umuman etiroz yoq, hammasiga omad.
+2   
12 апр 13:47:07
JasurBeK
Shunaqa tahliliy maqolalar kopayaversin
+1   
12 апр 13:55:20
Jalol Axmedov
shunday maqolarlar qiziqroq boladi albatta. janglar 19 dan boshlanadi 17.18 aprel tashkiliy masalalar hal qilinadi va 25 yarim final 26 final boladi
   
13 апр 16:11:09
Nuriddin 77
Kim nima desa desin 8 ta oltin obkelsin Ròzmetov bilan Rahimov oltin bilan qaytsin 2 yil oldingi musoboqada Riodan tushib qolgan Elnur bilan Latipov oltin olgandi kim òylabdi shunaqa bòlishini
   
12 апр 21:53:00
sport_expert
jalolov va tursunov chirchiq boks maktabidan chiqqan. lekin madrimov ahmadalie abduraimov lar chirchiq olimpia zahiralari kolleji dan chiqqan. tarkib optimal emas. isroilni bezovta qilish shart emas edi. tursunov haqli emas madiyar ni jahon chempionatiga oborish kerak. iqbol va bektemir jalko
   
12 апр 21:04:47
Бахтиёр Чориев
3та олтин булади камида
   
12 апр 17:33:52
Bek
Dilshot Solihov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Fikriz to'g'ri lekin xaligacha osiyo chimpiyanati translatsiyasi aniqmas ! Bitta narsa alam qiladi ertaga TOP RAG uyishtiradigan bo'ks oqshomida Xammamiz bilamiz markazi jangda Lamachenka 2 ta kamarini ximoya qiladi shu oqshomda Qozoqlarni Janibek Alimhanqulisi bir emas iktta ikkinchi darajali kamarga ringa chiqadi jang LIVE biramas iktta Qozoq kanali orqali! Yana bir gap Biza uchin muhum bo'lgan Qudratilla Obara jangi bo'lgan oqshomda Qudratiladan bir oz oldin ringa qo'shnilarimizi unchalik nomdor bo'lmaga bo'kischisi ringa chiqib yutkazdi usha jangniyam iktta kanalu jonli oberdi buyoda esa bizani Qudratilla esa O'zbek bo'kisi tarixidagi muxim janglardan birida ringa chiqsayu noqal ertasiga oberish tugur Xabarlar dasturida 20 soniyalik sharhda eski suratlari bilan g'alabasini elon qilishdi bu juda alamli xolat!!!
Албатта. Ака ман жуда хохлар эдим сизни прогнозингиз тўғри чиқишини. Лекин таркибга ҳақиқатда бир оз эътироз мавжуд. Биласизми нимага? Чунки бизни терма жамоада ҳар доим нимагадир Чирчиқ олимпиада захиралари коллежи битирувчиларига бошқаларга нисбатан афзаллик берилади. Ман терма жамоа аъзоларини кучсиз дея олмайман ва бунга ҳаққим хам йўқ. Балки айнан ман назарда тутаётган боксчилар Осиё чемпионлигини қўлга киритар. Лекин 52, 60, 64, 81 ва 91 кг.да терма жамоага жалб этилган боксчилар бугунги кунда ўз вазн тоифасида Ўзбекистонда 1-рақам эмас. Чунки 52 кг Хасанбойни вазни эмас. Хўш нима учун охирги 3 та йирик мусобақада мувафақиятга эришган Жасур Латиповга имкон берилмади ёки Аброржон Қодиров Ўзбекистон чемпионатининг ярим финалида Хасанбойга мағлуб бўлганмиди? Хасанбой 49 кг.да шубхасиз дунёда энг кучли боксчилардан бири лекин олимпиада вазнидан 49 кг чиқариб ташланганлиги "Вел баркер" кубоги сохибига бошқа вазндаям устунлик берадими? 60 кг.га эътироз йўқ ҳақиқатда жуда иқтидорли боксчи лекин Осиё чемпионатида олтин олиш имконияти паст. Шунингдек, 64 ва 91 кг.да фақат юқорида қайд этилган омил (ЧОЗК битирувчилари) сабаб чемпионатга бораяпти. Бу шахсий фикрим.
   
12 апр 17:28:22
Rossener_22
Meni bir narsa kopdan beri qiynidi. 60 kg da Abdulxayni sinab korsa bolmasmikin trenerlariniz. Gavda tuzilishi bemalol tortardi 60 kg ya. Va aniq ayta olaman Shukrjon Raximov degan boladan ancha kuchli va tajribali. Lekin bilmadim nimagadir murabbiylar imkoniyat berishmayapti Abdulxayga.
   
12 апр 15:39:20
Dilshot Solihov
Jalol Axmedov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bu musobaqa translatsa qilinmasa uyat boladi balki hususiy sport kanallari ham ochilsa yaxshi bolar
Fikriz to'g'ri lekin xaligacha osiyo chimpiyanati translatsiyasi aniqmas ! Bitta narsa alam qiladi ertaga TOP RAG uyishtiradigan bo'ks oqshomida Xammamiz bilamiz markazi jangda Lamachenka 2 ta kamarini ximoya qiladi shu oqshomda Qozoqlarni Janibek Alimhanqulisi bir emas iktta ikkinchi darajali kamarga ringa chiqadi jang LIVE biramas iktta Qozoq kanali orqali! Yana bir gap Biza uchin muhum bo'lgan Qudratilla Obara jangi bo'lgan oqshomda Qudratiladan bir oz oldin ringa qo'shnilarimizi unchalik nomdor bo'lmaga bo'kischisi ringa chiqib yutkazdi usha jangniyam iktta kanalu jonli oberdi buyoda esa bizani Qudratilla esa O'zbek bo'kisi tarixidagi muxim janglardan birida ringa chiqsayu noqal ertasiga oberish tugur Xabarlar dasturida 20 soniyalik sharhda eski suratlari bilan g'alabasini elon qilishdi bu juda alamli xolat!!!
   
12 апр 15:12:34
Dilshot Solihov
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Оххо нафақат таҳлилий, балки тарихий мақола бўлибди. Албатта хазил. Майли мақоладаги баъзи фикрларга қўшимча қилмоқчиман. Бу албатта шахсий фикр. 49 кг.да Темиртас Жусуповданда хавфли рақиб сифатида Хиндистонлик Депакни айтган бўлар эдим. Сабаби мазкур боксчи ўтган йили Козоғистонда ташкил этилган Президент кубогида Хасанбой Дўстматовни мағлуб этган. 52 кг.да ғолибликка асосий номзод сифатида Кореялик Ким Инк Йуни бемалол айта оламан. Шунингдек, ушбу вазнда совриндорлар сафида Хасанбой ва Амитдан ташқари Филиппинлик боксчи хам бўлса керак. 56 кг.да ҳақиқатда Миразизнинг асосий рақобатчиси Кайрат Ералиев ва Таиландлик Чатчаи Бутти (агар у мусобақага жалб этилган бўлса). 60 кг.да хеч иккиланмасдан ғолибликка асосий номзод Закир Сафиуллин ва Муғилистонлик ва Хитойлик боксчиларни айтган бўлар эдим. 64 кг.да эса мусобақа ғолиблигига энг асосий давогар Таиландлик Вуттичай Масук. 69 кг.да ғолиблик учун кураш катта эхтимол билан Бобоусмон ва Арсланбек Шимбергенов ўртасида кечади. 75 кг.да Филиппинлик Эумир Марциялдан бошқа хеч ким Исроилга рақобат туғдира олмайди. 81 кг.да катта эхтимол билан Қозоғистонлик Бек Нурмугаммет ғолибликни қўлга киритади. 91 кг Василий Левит рақобатсиз ғалаба қозонади. 91 кг.да эса финалда Баходир Жалолов ва Камшибек Қўнқабоев жуфтлигини кўрсак керак. Муаллифни фикрлари тўғри бизда авлодлар алмашинуви жараёни кечмоқда ва мусобақа якунида 3 та олтинга эга бўла олсак вазифа 100 фоизга уддаланди деб бемалол айтсак бўлади.
Oka sizi va boshqalani fikrini hurmat qilaman nasib qilsa bundan keyinam! Nimagadur tarkib elon qilingandan buyon bizni bo'kischilarga unchalikxam yahshi imkoniyatini boxolameyapsila Sizdan iltimos shu so'zlarimni yodizda saqlab qoling (bu buyruqmas) Pragnosim albatta bo'kischilarimizi imkoniyatiga qarab 52. 56. 69. 75. 81. 91+ kg larda manimcha oltin bizanikiyo'o'o' mani shahsi fikrim shu xaqida nasib qilsa musobaqa yakunida siz bilan fikirlashamiz keyin yana bitta gap mani ko'ynim yana bitta oltinga chopotti u kim tomonidan faqat ishonchsiz kulmisiz bu Sanjar Tursunov tomonidan negadur ko'ynim sezvotti mayli xammaga omad!
   
12 апр 14:43:11
Исломбек
Икболжон нимага мусобакага жалб килинмаган
   
12 апр 14:41:25
Jalol Axmedov
Bu musobaqa translatsa qilinmasa uyat boladi balki hususiy sport kanallari ham ochilsa yaxshi bolar
   
12 апр 14:29:31
Dilshot Solihov
Asalomu Alaykum ayomlar muborak bo'lsin nihoyat kechagi tanqitlardan so'ng ajoyib maqola saytta yozilipti raxmat adminla bitta narsani to'g'ri tushinila Olamsport saytiga kiradigan masalan uch minta insondan 95 foyiziga Xabib Xamda Konir atrofidagi voqeyaliklardan ko'ra Bankokka boradigan 10 ta bo'kischilarimiz hamda Prof ringda porlayotgan barcha bo'kischilarimizzi xolati va foliyati biz uchun muhumroq buni saytka kiradigan g'oyibona do'stlarim hamda barcha vatandoshlarim nomidan barala gapirsam xatomas. keyin mani o'ylatvotkan masala translatsiya masalasi adminla siladan iltimos shunga oydinlik kiritila???
   
12 апр 14:16:10
Bek
Оххо нафақат таҳлилий, балки тарихий мақола бўлибди. Албатта хазил. Майли мақоладаги баъзи фикрларга қўшимча қилмоқчиман. Бу албатта шахсий фикр. 49 кг.да Темиртас Жусуповданда хавфли рақиб сифатида Хиндистонлик Депакни айтган бўлар эдим. Сабаби мазкур боксчи ўтган йили Козоғистонда ташкил этилган Президент кубогида Хасанбой Дўстматовни мағлуб этган. 52 кг.да ғолибликка асосий номзод сифатида Кореялик Ким Инк Йуни бемалол айта оламан. Шунингдек, ушбу вазнда совриндорлар сафида Хасанбой ва Амитдан ташқари Филиппинлик боксчи хам бўлса керак. 56 кг.да ҳақиқатда Миразизнинг асосий рақобатчиси Кайрат Ералиев ва Таиландлик Чатчаи Бутти (агар у мусобақага жалб этилган бўлса). 60 кг.да хеч иккиланмасдан ғолибликка асосий номзод Закир Сафиуллин ва Муғилистонлик ва Хитойлик боксчиларни айтган бўлар эдим. 64 кг.да эса мусобақа ғолиблигига энг асосий давогар Таиландлик Вуттичай Масук. 69 кг.да ғолиблик учун кураш катта эхтимол билан Бобоусмон ва Арсланбек Шимбергенов ўртасида кечади. 75 кг.да Филиппинлик Эумир Марциялдан бошқа хеч ким Исроилга рақобат туғдира олмайди. 81 кг.да катта эхтимол билан Қозоғистонлик Бек Нурмугаммет ғолибликни қўлга киритади. 91 кг Василий Левит рақобатсиз ғалаба қозонади. 91 кг.да эса финалда Баходир Жалолов ва Камшибек Қўнқабоев жуфтлигини кўрсак керак. Муаллифни фикрлари тўғри бизда авлодлар алмашинуви жараёни кечмоқда ва мусобақа якунида 3 та олтинга эга бўла олсак вазифа 100 фоизга уддаланди деб бемалол айтсак бўлади.
   
12 апр 13:53:05
KING RING
49 kg medal olsa kerak, oltinmi kumushmi bronza birortasini.
52 kg oltin ololmasa kerak. Chunki Doʼstmatov bu vaznga kichiklik qilmoqda.
56 kg bu vaznda oltin medaldan boshqasini kutish notoʻgʼri menimcha.
60 kgdagi yigit hali yosh, biroz tajribasizroq kattalarda, biror nima deyish qiyin.
64 kg Shunqor isteʼdodli bokschilarimizdan, uni bu musobaqa yanada sayqallaydi.
69 kg da Baturov kamida finalga qadar yetib boradi. Uyogʼini oʻshanda koʻramiz nima boʻlarkin.
75 kg da madrimov soʻzsiz yetakchilik qiladi lekin osiyo oʻyinlari yarim finalida Tailand vakiliga qarshi jangda biroz qiynalgani. Shunaqa holat boʻlib qolsa mezbon vakiliga ustunlikni berib yuborishlari mumkin.
81 kg da Bektemir qaytguncha medal kutish qiyinroq.
91 kg Sanjar professional boksda unchalik oʻsishga erishmadi menimcha. Ammo undan yuqori oʻrinlarni kutib qolamiz.
+91 kg da jalolov yaxshi janglar oʻtkazyapti, lekin havaskor boksda janglar har kuni yoki kun ora oʻtkaziladi. Bu yerda raqibni pramoturlar tanlamaydi. Biroq yaxshi natija kutib qolamiz.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг