09 сен 09:35
Янгиликлар
Футбол
Месси ва Суарес жароҳатидан фориғ бўлишди
Каталонияликларнинг икки асосий етакчиси жароҳатидан қутулиб сафга қайтди.
Луис Суарес ҳамда Лионель Месси жароҳатидан қутулиб, “Барселона” машғулотларига қайтишга шай ҳолатга келди.
Энди иккала футболчи ҳам Ла Лига доирасида “Валенсия”га қарши майдонга тушиши мумкин. Месси янги мавсумда ҳали “Барселона” сафида майдонда кўриниш бепганича йўқ. Суарес эса Ла Лиганинг 1-туридаёқ жароҳат олганди.
Маълумот учун, “Барселона” - “Валенсия” учрашуви 14 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Ҳавола :
Фикрлар