UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Расман! Асламжон Ортиқов ҳам ONE FC чемпионлиги учун жанг қилади! 0 18:40Фомин Молдова Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 18:16Шаҳрам Ғиёсов Тошкентга қайтиб келди (ВИДЕО) 0 17:51Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган 29 та жамоа маълум 0 17:23Камилла Раҳимова ҳамда "Ролан Гаррос-2026": Ўзбекистон тенниси учун янги саҳифа 0 16:59"Ҳумо" Ўзбекистон очиқ чемпионати ғолибига айланди 0 16:32Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..." 0 16:05Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди: “Реал”дан бирорта футболчи йўқ 0 15:37Пара енгил атлетика: Нотвилл Гран-присида 19 та медаль қўлга киритилди 0 15:11БУМ! Баҳодир Жалолов Ричард Торресни нокаутга учратган Фрэнк Санчесни жангга чорлади! 0 14:42"Муносиб рақибсиз, ҳақиқий ғалаба йўқ". Кеттерол жангдан сўнг Шаҳрам Ғиёсовга миннатдорчилик билдирди 0 14:18Ўзбекистоннинг рақиби оғир вазиятда - Конго ДР терма жамоаси АҚШда мухлисларсиз қолиши мумкин 0 13:54Қозоғистон яна бир нуфузли Жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритди 0 13:30Шаҳрам Ғиёсов Жек Кеттеролга қарши чемпионлик жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 13:01Фирдавс Ҳасанов Mangu 3 турнирида қирғиз жангчиси билан тўқнаш келади (ПОСТЕР) 0

09 окт 14:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоев "Гладиатор"га қарши жанги бекор бўлганига илк бор изоҳ берди

Ўзбекистонлик ММА жангчиси, яримўрта вазн тоифасида UFC'да фаолият олиб бораётган Нурсултон Рўзибоев 26 октябрь куни Абу-Дабида октагонга кўтарилиши керак эди.

У ўша куни бўлиб ўтадиган UFC 308 мусобақаси доирасида россиялик Ринат Фахретдинов билан жанг қилиши керак эди. Бироқ Нурсултоннинг жароҳат олиши натижасида беллашув бекор қилинди.

"20 сентябрь куни залда оёғимни бироз қайириб олгандим. 25 сентябрь куни эса UFC доктори жароҳатимни кўриб, икки ҳафта машғулот қилмай туришимни айтди. Менежерим эса бу вазиятда таваккал қилмасдан, жангни бекор қилишимизни айтди. Ўтган сафар ҳам таваккал қилиб, тайёргарликсиз чиқиб, мағлуб бўлганимизни эслатди. Биз жангни ноябрь ойидаги рақамли турнирга кўчиришни сўрадик, лекин Ринатнинг АҚШга визаси йўқлиги туфайли жангимиз бекор бўлди. Худо хоҳласа, янги йилгача яна жанг бериб қолиши мумкин. Бу бизнинг айбимиз билан бўлмади. Ёмон ҳаёлга борманглар", деди Рўзибоев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг