27 май 11:13
Янгиликлар
Бокс/ММА, Фотогалерея

Гулистондаги проф бокс кечаси иштирокчилари тарози ва face to face маросимидан ўтишди ФОТОГАЛЕРЕЯ
Хабар берганимиздек, бугун Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси ташкил этилади.
"Алпомиш" спорт мажмуасида ўтказиладиган оқшомнинг марказий жангида қўқонлик Аббосхон Йўлдошев сирдарёлик Миржамол Абдуғаффоровга қарши рингга кўтарилади. 66.6 кг вазндаги ушбу жанг 4 раунд этиб белгиланган. Гулистондаги бокс кечасидан жами 10 та жуфтлик жанги ўрин олган.
Анъанага кўра, боксчилар тарозидан ўтиш ҳамда face to face, яъни кўз уриштириш маросимларида ҳозир бўлишди. Тадбирда Сидней Олимпиадаси чемпиони, боксимиз афсонаси Муҳаммадқодир Абдуллаев ҳам иштирок этди.
Йигирма нафар боксчининг бари белгиланган вазн меъёрини бажарди. Демак, 10 та жангнинг бари ўз кучида қолди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар