UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Бокс терма жамоамиз Қозоғистондаги халқаро мусобақада иштирок этади 0 15:53FIDE рейтинги янгиланди: Абдусатторов ва бошқа гроссмейстерларимиз нечанчи ўринда? 0 15:26Шоҳасан Мирзаматов Қозоғистонда жанг қилади. Унинг навбатдаги рақиби Бразилиядан 0 15:12Дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олишди 0 15:02Роналду Осиё Чемпионлар Лигасидаги голини отасининг хотирасига бағишлади 0 14:41Усман: "Алекс Перейра - Бразилия қироли. Лекин..." 0 14:20Арам Варданян Германия Бундеслигаси жамоаси билан шартнома имзолади 0 13:57Усик Жошуа нима учун Дюбуага ютқазиб қўйганини айтди 0 13:35"Барселона" жароҳат сабаб бир йилга сафдан чиққан футболчи билан янги шартнома тузди. Товон пули эса даҳшат 0 13:14Анкалаев Перейранинг зерикарли жанг ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди 0 12:53Дарья Касаткинани тарихий ватандоши тўхтатди 0 12:32Хабиб Нурмагомедов октагонга қайтиш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 12:11Тен Хагнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббий маълум бўлди 0 11:50Енгил атлетикачимиз “Almaty Marathon”да совриндор бўлди 0 11:29Миразизбек Мирзахалилов Кремлёвга мурожаат қилди, IBA президенти унга жавоб қайтарди 0

31 окт 08:04
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. Синдаров ғалаба эвазига пешқадамга айланди, икки Нодирбек ва Шамсиддинда дуранг

Буюк Британиянинг Мэн оролида дунёнинг кучли шахматчилари иштирокида нуфузли Grand Swiss мусобақаси давом этмоқда.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 600 000 (460 000 эркаклар, 140 000 аёллар турнири учун) АҚШ долларини ташкил этиб, унда дунёнинг 164 (114 эркак, 50 аёл шахматчилари) нафар гроссмейстерлари ғолиблик йўлида дона суришяпти. Улар қаторида ёш гроссмейстерларимиздан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидовлар ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боришмоқда. 

Мусобақа швейцарча тизимда ўтказилаётган бўлиб, кеча турнирда гроссмейстерлар 6-турда ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишди. Шахматчиларимиз орасида энг яхши натижа қайд этиб турган Жавоҳир Синдаров (2658) қора доналарда ўйнашига қарамай, рейтингда ўзидан юқорида турган америкалик Самуэль Севиан (2698)ни мағлубиятга учратди. Нодирбек Якуббоев (2616) оқ доналарда рейтингда ўзидан юқорида жойлашган германиялик Винсент Кеймер (2717) билан дуранг ўйнади. 

Биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов (2716) бу турда оқ доналарда ҳиндистонлик Читамбарам Аравиндҳ (2649) билан муросага келди. Шамсиддин Воҳидов (2578) эса оқ доналарда нидерландиялик Макс Вармердам (2636) билан дурангга имзо чекди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, мағлубиятсиз одимлаётган Жавоҳир Синдаров кечаги ғалабаси эвазига 4,5 очко билан турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Сербиялик пешқадам Александр Предке ҳисобида ҳам 4,5 очко бор. Саккиз нафар шахматчи 4,5 тадан очко жамғаришган. Тўрт очкога эга Нодирбек Якуббоев кучли ўнталикка якун ясаб берган. Нодирбек Абдусатторовда 3,5, Шамсиддин Воҳидов ҳисобида эса 2,5 очко бор. 


Бугун шахматчилар учун дам олиш куни сифатида эълон қилинган.

Эртага ўтказиладиган 7-тур жуфтликлари:

Жавоҳир Синдаров (2658) - Гужратҳи Видит (Ҳиндистон, 2716)

Богдан-Даниэль Дяк (Руминия, 2701) - Нодирбек Якуббоев (2616)

Евгений Наер (Россия, 2648) - Нодирбек Абдусатторов (2716)

Амин Бассем (Миср, 2680) - Шамсиддин Воҳидов (2578)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг