27 окт 08:35
Янгиликлар
Бокс/ММА
Аброр аканинг шогирди WBO камари учун жанг ўтказади
Хабар берганимиздек, ҳамюртимиз тажрибали мураббий Аброр Турсунпўлатов россиялик собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалев билан ҳамкорликни бошлаганди.
34 ёшли Ковалев 25 ноябрь куни украиналик 30 ёшли Вячеслав Шабранскийга қарши ярим оғир вазн тоифасида вакант бўлиб қолган WBO чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Турсунпўлатов россиялик боксчини айнан мана шу чемпионлик жангига тайёрлайди.
Чемпионлик жанги АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида муҳташам Madison
Square Garden аренасида бўлиб ўтади. Америкалик Андре Уорд фаолиятини
якунлаганлигини эълон қилганидан сўнг WBO камари эгасиз қолганди. 2013 йилнинг августида
Сергей Ковалев илк бор жаҳон чемпиони бўлганида айнан WBO камарини қўлга
киритганди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар