UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0

26 окт 15:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Аброр Турсунпўлатов: "Ковалёв билан ишлашим Фазлиддин учун ҳам фойда бўлади"

Кеча Олимпиада чемпиони Фазлиддин Ғоибназаровнинг мураббийи Аброр Турсунпўлатов россиялик собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёвга ҳам устозлик қилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Ушбу хабардан сўнг биз Аброр ака билан боғланиб, унинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бирга ишлаш борасида Ковалёвнинг ўзи таклиф билан чиқди. Розилигимни сўради. Мен эса агар барча айтганларимни бажаришга рози бўлса, у билан ишлашга тайёр эканлигимни маълум қилдим. Шу тариқа у мен билан бирга ишлашни бошлади.

Яқин кунларда унинг навбатдаги жанги маълум бўлади. У WBO чемпионлик камари учун бўлади.

Фазлиддинни машғулотларига таъсир қилмайдими? Насиб қилса барчаси яхши бўлади. Бу борада биринчи навбатда у билан маслаҳатлашдим. Файзининг ўзи ҳам у билан ишлашимни истади. Ҳозир кун давомида олдин Фазлиддин билан, кейин Ковалёв билан бирга шуғулланаман. Баъзи кунлари бирга машғулотлар ўтказамиз.

Агар мен чемпионлик жангида иштирок этадиган бўлсам, мен учун тажриба бўларди. Фазлиддиннинг чемпионлик жанги мен учун янгилик бўлмайди. Бу ишларнинг барчаси Фазлиддин учун ҳамдир", - дейди Аброр Турсунпўлатов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг