UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

23 окт 09:30
Янгиликлар

Шахмат

Афрузада кетма-кет тўртинчи ғалаба, ака-ука жаҳон чемпионларида ҳам

Грузиянинг Батуми шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

8, 10 ҳамда 12 ёшли шахматчилар ўртасида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида дунёнинг 100га яқин мамлакатидан истеъдодли шахматчилар иштирок этяпти.

Улар орасида ҳамюртларимиз – ака-ука жаҳон чемпионлари Исломбек ва Жавоҳир Синдаров, Осиё чемпиони Ҳумоюн Бекмуродов, қизлардан Мафтуна Бобомуродова, Юлия Хегай ва Афруза Ҳамдамовалар юртимиз шарафини ҳимоя қилишяпти.


Саккиз ёшлилар ўртасидаги мусобақада имкониятини синаб кўраётган Ҳумоюн Бекмуродов 4-турда оқ доналарда ўйнашига қарамай, канадалик Александр Чанг билан дуранг қайд этди.


Ўн ёшли шахматчилар баҳсида биринчи рақам остида таснифланган Исломбек Синдоров оқ доналарда ҳаракат қилиб, қозоғистонлик Диас Алимбетовни мағлуб этди.

Ўн икки ёшли шахматчилар мусобақасида иккинчи тартиб рақамли иштирокчи бўлган Жавоҳир Синдоров эса 4-турда россиялик Василий Вловичдан устун келди.

Қизларимиздан Афруза Ҳамдамова барчани ҳайратлантиришда давом этяпти. Афруза кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. У рейтингда ўзидан юқорида турган мўғулистонлик Даваакхуу Унурзулни мағлубиятга учратди ва пешқадамликни давом эттирмоқда.

Юлия Хегай польшалик Лена Заребскага имкониятни бой бериб қўйди. Мафтуна Бобомуродова эса қора доналар ўйнашига қарамай, қирғизистонлик Арина Асановадан устун эканлигини амалда исботлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
23 окт 16:39:25
sinchiklab kuzatuvchi
Kichkintoylar xammangni ota-onaleringga raxmat.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг