UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56"Ростерни 100 фоиз йўқ қилади" — Топуриянинг менежери Абдель-Азизни кескин танқид қилди 0 18:18Ислам Махачев қайси стадионда жанг ўтказиш истагида эканини айтди 0 17:44Кормье Царукян ва Оливейра ўртасидаги жанг бекор қилинганини тасдиқлади 0 17:13"Атлетико" Серлотни 40 миллион еврога сотишга тайёр 0 16:37Карлос Пратес: "Кейинги жангда ўша лаънати камарини тортиб оламан" 0 16:03Дюбуа ва Уордли ўртасидаги иккинчи жанг санаси маълум бўлди 0 15:32Махачевнинг мураббийи: "Ислам Йен Гэррини партерга тушириши шарт эмас" 0 14:59"Ливерпуль" Баркола бўйича келишувга эришди 0 14:27Рой Жонс Усик иштирокидаги орзу қилинган жанг ҳақида гапирди 0 13:53Гэтжи Махачев билан жанг учун UFC чемпионлик камаридан воз кечмоқчи 0 13:26Абу-Даби UFC 333 турнирининг асосий жанги деярли маълум + ФОТО 0 13:01Беҳруз Каримов — "Лугано" футболчиси! 0 12:36WBА Мурат Гассиевнинг рақибини эълон қилди. У мағлубиятсиз британиялик! 0 12:05Шара Буллетнинг RAF лигасидаги дебюти ватандошига қарши бўлади + ПОСТЕР 0 11:43Tўлиқ янгиланган Жаҳон рейтингининг август ойи талқини эълон қилинди 0

24 май 14:36
Янгиликлар

Гимнастика, Қизиқарли!, Париж-2024

Афсонанинг эртаги якунланди: Рекордлар, Германияга кетиш ва Ўзбекистонга қайтиш, байроқдорликдан "чопилиш" ва Олимпиада медали орзуси. Чусовитинани қандай эслаб қоламиз?

Куни кеча Оксана Чусовитина жароҳат сабаб Париж Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақада иштирок эта олмаслиги маълум бўлди.

Кимдир бу янгиликни афсуслар билан кутиб олган бўлса, яна кимдир "опа" аллақачон ёшларга йўл бўшатиши лозим бўлганлиги ҳақида фикр билдирди.  

Чусовитина нафақат ўзбек, балки жаҳон спорт оламида афсона ҳисобланади. Балки ўзбек спорт мухлислари учун футбол, бокс ва бошқа яккакураш йўналишлар қизиқ ҳисобланар, гимнастика ҳақидаги янгиликлар юқорида саналган спорт турлари каби катта қизиқиш билан кутиб олинмас... Аммо Оксана Чусовитина ҳақидаги янгилик нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунё миқёсида катта қизиқиш билан кузатилади. Чусовитинанинг жароҳати ҳақидаги янгилик ҳам дунё медиа оламида кенг муҳокамага сабаб бўлган мавзулардан бири бўлди. 

Чусовитина 1975 йилда Бухорода туғилган. У дунёда саккизта Олимпиадада қатнашган ягона гимнастикачи ҳисобланади. 

У 1992 йилги Барселона Олимпиадасида олтин, 2008 йилги Пекин Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган. Олтин медални у Собиқ Иттифоқ мамлакатлари спортчиларидан тузилган жамоа таркибида, кумуш медални эса Германия терма жамоаси учун олган. 

1992 йилги вазият ўз-ўзидан тушунарли. 2008 йилги ҳолат бўйича эса бир қанча тушунмовчиликлар, турли вариантлар янграйди.


Германияга кетиш

"Опа" 2007 йилдан Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қила бошлайди. Бунга оилавий масалалар сабаб бўлган. Чусовитинанинг фарзанди Алишерда аниқланган оққон касаллиги уни Германияга боришга мажбур қилади. Молиявий томонлама қулай таклиф олган Оксана Германия шарафини ҳимоя қилади ва Олимпиадада кумуш медалга эга чиқади. Айнан ушбу пуллар эвазига унинг фарзанди касалликдан ҳалос бўлади. 2012 йилги Олимпиадада ҳам Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Оксана 2013 йилдан бошлаб яна Ўзбекистонга қайтади. Чусовитинанинг қайтишида ўша пайтда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари бўлган раҳматли Мираброр Усмонов, шунингдек Бош котиб Ойбек Касимовларнинг улкан ҳиссаси борлигини алоҳида қайд этиш лозим.  

Орзу

Чусовитина Ўзбекистонга қайтгач, яна халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қила бошлайди. Жаҳон кубоги босқичлари, Осиё чемпионатлари, Осиё ўйинларидаги медаллар ва бошқа халқаро турнирлар... У Ўзбекистон учун Олимпиада медалини олишни энг катта орзуларидан бири сифатида бир неча бор такрорлаб келган. Афсуслар бўлсинки, Риода ҳам, Токиода ҳам қаҳрамонимизга медаль олиш насиб этмади. 

Токиодаги "байроқдорлик" ва хайрлашув

Бир неча кун олдин Олимпиадага оид материал тайёрлашни мақсад қилиб, байроқдорлар мавзусига ҳам кўз югуртиргандим. Ўшанда балки энди бу сафар Парижда Чусовитинага "байроқдор бўлиш вазифаси топширилар" деган ўй ўтганди. Лекин жароҳат бундай эҳтимол ва тахминларни йўққа чиқариб ташлади. 

Токиода ёдингизда бўлса, аввалига уни байроқдор сифатида эълон қилиб, кейинчалик бу шарафли вазифани олиб қўйишганди. "Нима учун байроқдорликни олиб қўйишганини менга тушунтиришмади. Шунчаки мени бормаслигимни айтишди, тамом. Мотивацияни ўлдиришди. Бундай қилиш мумкин эмас. Шунчаки тушунтирса бўладику, барчамиз одаммиз, тушунамиз", деганди Чусовитина ўшанда. Бундай "чопилиш" ўз навбатида жаҳон ОАВида ҳам катта шов-шувга сабаб бўлганди. Ўша қарорни қабул қилганлар учун бу сафар Чусовитина билан боғлиқ бундай "бошоғриқ" бўлмайди.

Токио Олимпиадасидаги иштирокдан сўнг у катта спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди ва катта аренада у билан муносиб тарзда, халқаро спорт ҳамжамияти кўз ўнгида хайрлашилганди. 

Спортга қайтиш

2021 йилнинг октябрь ойида Чусовитина яна катта спортга қайтишини ва 2022 йилги (кейинчалик 2023 йилга қолдирилган) Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришини эълон қилди. Орадан бироз муддат ўтиб эса Париж Олимпиадасида ҳам иштирок этиш мақсади борлиги ҳақида маълум қилди. 

2023 йили Ханчжоуда ўтказилган 19-Осиё ўйинларида Чусовитина ўзининг севимли йўналиши - таяниб сакраш баҳсларида қатнашди ва 4-ўринни олди.

Тошкентдаги лицензион турнирда Оксананинг чиқишини спорт ихлосмандлари кутишганди. Аммо жароҳат бунга йўл қўймади. Афсонанинг эртаги 49 ёшда шу тарзда якунланди. 


Натижалар

Олимпия ўйинлари:

Барселона-1992: олтин

Пекин-2008: кумуш


Жаҳон чемпионатлари:

Индианаполис-1991: олтин

Индианаполис-1991: олтин

Индианаполис-1991: кумуш

Париж-1992: бронза

Бирмингем-1993: бронза

Гент-2001: кумуш

Дебрецен-2002: бронза

Анаҳайм-2003: олтин

Мельбурн-2005: кумуш

Орхус-2006: бронза

Токио-2011: кумуш



Осиё ўйинлари:

Хиросима-1994: бронза

Хиросима-1994: бронза

Пусан-2002: олтин

Пусан-2002: кумуш

Пусан-2002: кумуш

Пусан-2002: олтин

Инчон-2014: кумуш

Жакарта-2018: кумуш


Европа чемпионати:

Амстердам-2007: кумуш

Клермон-Ферран-2008: олтин

Берлин-2011: кумуш

Брюссель-2012: кумуш.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг