UZ

Сўнгги янгиликлар

17:31Анвар Анваровдан навбатдаги рекорд 0 16:55Жервонта Дэвис "таътилдаги чемпион" деб эълон қилинди, WBA камари учун кимлар жанг қилиши маълум 0 16:21ЖЧ-2026. 66 та ўйиндан 18 тасида йирик ҳисоб. Бу нимадан далолат? 0 15:49Оқ уйдаги UFC турнири - MMA тарихидаги энг кўп томоша қилинган тадбир! 0 15:16Махачев ва Гэрри иштирокидаги UFC 330 турнирига яна тўртта жанг қўшилди 0 14:47Тўртинчи ракеткани мағлуб этган Султонов 1/2 финалга чиқди 0 14:16МЮ "Реал" ярим ҳимоячисини энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр 0 13:44Номдор рақибларини мағлуб этган Шаҳрам Аҳадов Qingdao Grand Prix 2026 турнири финалида! 0 13:13"Ҳали "сўнгги рақсим" бўлади". Александр Усик барча камарларини вакант қолдирди 0 12:39Байрам муборак, азиз ҳамкасблар! 0 11:58Бугун Нурсултон Рўзибоев UFC Baku турнирида жанг қилади (жанг вақти + трансляция) 0 10:177 та тўп фарқи? Учинчи ўриндагиларнинг ҳолати қандай? 0 19:58Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи кунида ёшларимиздан 10 та медаль 0 17:59Таэквондо терма жамоамиз "Kazakhstan Open" халқаро турнирини кучли учликда якунлади 0 17:24Радулович "Пахтакор"да иш бошлади 0

29 сен 10:05
Янгиликлар

Футбол

Аҳад Юсупов: “Афғонистонни мағлуб этишимизга ишонаман”

Хабар берганимиздек, бугун пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам мезбонлик қилаётган соҳил спорт турлари бўйича Осиё ўйинларининг чорак финалида Афғонистон терма жамоасига қарши қумга тушади.

Биз ҳозирча терма жамоамизнинг сўнгги ўйини бўлиб турган – БААга қарши кечган учрашувдан сўнг бош мураббий Аҳад Юсуповнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Аҳад ака, Осиё ўйинларига тайёргарликдан кўнглингиз тўлмади, шундайми?

- Шундай дейиш ҳам мумкин. Тайёргарлик Тошкентда бўлиб ўтди. Осиё ўйинларига жўнаб кетиш олдидан бир ҳафта мобайнида пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинини ўтказдик. Таркибда ўзгаришлар рўй берди. Асосан тажрибали футзалчиларга суяндик. Жаҳон чемпионатига бормаган Жамолиддин Шарипов, Андрей Шлема сингари тажрибали футзалчилардан умидимиз катта эди. Айниқса, тўпурар футзалчимиз илк ўйиндаёқ ишончни оқлади. Жамолиддиннинг иккита голи терма жамоамизга ас қотди. Кейин тажрибали футболчи Зайниддин Тожиевни ҳам сафимизга қўшиб олдик. У ҳам жамоамизнинг ғалабасига ўз улушини қўшди, деб айта оламан.


- Бевосита ўйин ҳақида қандай фикрдасиз? Жамоавий ўйин панд бермадими? 

- Шу нарсани чўчигандим. Лекин йигитлар бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишди. Ўйин мобайнида 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олгандик. Лекин сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборган голлар сабаб асосий вақтда дуранг натижа қайд этилди. Экстра таймларда ҳам вазият ўзгармади. Пеналтилар сериясида Шлема ва Фахрутдинов ўзларини кўрсатишди. Ўз ўрнида дарвозабонимиз Акмал Хазратқулов ҳам рақиб футболчиларининг иккита зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, гуруҳ ғолиби сифатида чорак финалга чиқдик. Ярим финал чиптаси йўлидаги рақибимиз Афғонистон терма жамоаси бўлади. Бу жамоанинг Хитойга қарши ўйинини кўрдим. Ўйлайманки, пайшанба куни бўлиб ўтадиган учрашувда ғалаба биз томонда бўлади.

- Об-ҳаво қандай?

- Иссиқ ва намгарчилик юқори. Ўйин пайтлари нафас олиш қийин. Лекин футболчиларимиз маҳаллий иқлим шароитига мослашиб олишди.

- Ташкилотчилик қай даражада?

- Осиё ўйинлари бўлгани учун, ташкилотчилик борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Барча шароитлар яратилган. 

- Терма жамоамиз олдига аниқ мақсад қўйилганми?

- Совринли ўринлардан бирини қўлга киритишимиз керак. Бундан икки йил аввал Таиланднинг Пхукет шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида бешинчи ўрин билан кифоялангандик. Бу сафар натижани яхшилашга ҳаракат қиламиз.

    Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди


Рейтинг:    

Фикрлар

   
29 сен 15:33:12
Muhar
Eee bizayam ishonamiz!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг