UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Ўзбекистон тарихда илк бор Эронга 3 та гол урди 0 12:41Абдусатторов Каруанага қарши, Ваҳидов Аниш Гири билан ва барча жуфтликлар аниқ бўлди 0 11:22Расман! Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги узоқ кутилган жанг ниҳоят эълон қилинди! 0 10:47Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон бугун АҚШга қарши ўйнайди ва бошқа жуфтликлар 0 09:20Осиё ўйинларининг 6-кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 21:50Осиё ўйинларининг эртанги куни ҳам биз учун медалларга бой ўтиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 21:30Осиё ўйинларининг бешинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида яхшигина кўтарилдик 0 20:57Футбол. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Эронни мағлуб этди 0 20:35Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Германияга ютқазди, Ўзбекистон-2 эса Англияни ютиб, етакчилар қаторига қўшилиб олди 0 18:15Осиё ўйинларининг бешинчи кунида 16 та медаль: шуларнинг 5 таси олтин! 0 17:29Шарифа Давронова фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этиб, икки карра Осиё ўйинлари ғолибига айланди 0 16:08Хамзат Чимаев Абу-Дабида жанг қилади 0 14:53Осиё Кубоги-2027. Мусобақада ишлайдиган ўзбекистонлик ҳакамлар маълум бўлди 0 12:36Владимир Свечников Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди 0 11:13Алимханули WBO’нинг вакант чемпионлик камари учун рақиб олди 0

14 дек 19:28
Янгиликлар

Футбол

Акрамжон Мамадалиев: "Ўзбек клубларида ҳам скаутинг тизими йўлга қўйилиши керак"

7-11 декабрь кунлари Туркияда ўзбек футболи мутахассислари учун ўқув-семинари ўтказилди.

ЎзПФЛ ва Туркия Клублар бирлиги ҳамкорликда ташкил қилган семинар доирасида 20 нафар ўзбек клублари вакиллари турк футболи инфратузилмаси, “Фенербаҳче” ва “Галатасарой” клубларининг тижорий ва скаутинг (ўйинчилар селекцияси) соҳаларидаги фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

“Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти Акрамжон Мамадалиев мазкур семинарда олинган янгиликлар хусусида ўз фикрларини билдирди:

- Туркияга қилган сафаримиз барчамиз учун фойдали бўлди. У ерда Европа даражасидаги футбол клублари қандай бўлишини, у клубларда иш қандай ташкил қилинганлигини ўз кўзимиз билан кўрдик. Мен учун у ерда айниқса, ўйин учун оддий чиқариладиган чипталар ўрни махсус карталарга алмаштирилгани, бировни чиптаси/картаси билан бошқа одам стадионга кира олмаслиги, умуман шу борада йўлга қўйилган тартиблар янгилик бўлди. Бу тизим мухлисларнинг хавфсизлиги ва стадионга кирганда муаммоларга дуч келмасилигига шароит яратади. Мухлис уйида ўтирган ҳолда ўйинга чипта олиб, ўзи ҳоҳлаган вақтда бемалол бориб ўз жойини эгаллайди. Ушбу мухлис картасида стадионга кирган ҳар бир мухлиснинг персонал маълумотлари жойлашган бўлади. Яна бир қулайлиги мазкур картани кўчадаги дўконлардан савдо қилишда, умуман ҳамма жойда ишлатиш мумкинлиги ҳам жуда ажойиб. Бизда ҳам чипталар савдоси электрон тарзда ташкил этилса, мухлислар тўғрисида маълумотлар базаси шакллантириб борилса, яхши бўларди.

Яна бир  жиҳат шундан иборатки, турк клубларида йўлга қўйилган скаутинг тизими менга жуда ёқди. Бизнинг клубларда ҳам видео ролигини кўриб четдан футболчи олишни ўзи билангина чекланмасдан, жамоага таклиф қилинадиган ҳар бир футболчи билан алоҳида шуғулланадиган клуб скаутинг тизими ташкил қилинса жамоаларимизга анча фойдали бўлади, деб ўйлайман. Клубда чин маънодаги  скаутлар фаолият юритиши – мавсум давомида ҳам таркибдаги футболчиларнинг ўйини статистик таҳлили шакллантириб борилиши, қайси футболчи мавсумни қандай барқарорликда ўтказа олгани бўйича маълумотлар омбори яратилиши, асосийси – клубга таклиф этиладиган ўйинчиларни кузатиш анча олдиндан бошланишига олиб келади, - деди Акрамжон Мамадалиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг