UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

28 ноя 12:24
Янгиликлар

Бошқалар

Ал-Сабах Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси президенти лавозимини тарк этди

Теглар :  Сабах
Шу кунларда Япония пойтахти Токио шаҳрида Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси (МОҚА)нинг XXIII Бош Ассамблеяси ўтказилмоқда.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этмоқда. Ассамблея кун тартибидан Пхёнчхан ва Буэнос-Айрес Олимпиадалари якунлари бўйича ҳисоботлар тингланиши, МОҚА президенти, Бош котиби ва масъулларнинг чиқиши, молиявий ҳисоботлар, WADA ҳисоботи ва бошқа масалалар ўрин олган. Шунингдек, 2026 йилги Олимпия ўйинлари учун номзод шаҳарлар тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.


Бундан ташқари ташкилот президентлиги учун сайловлар ҳам ўтказилиши кўзда тутилганди. Insidethegames нашри маълумотига кўра, ушбу лавозим учун ягона номзод ассоциациянинг амалдаги раҳбари шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах ҳисобланарди. Ўз навбатида, Сабах FIFA собиқ амалдори Ричард Лай билан боғлиқ юзага келган муаммолар, шунингдек оилавий сабабларга кўра ихтиёрий равишда ўз номзодини қайтариб олишини маълум қилди. МОҚАга вице-президент сифатида сайланган Робин Митчелл эндиликда ташкилотга вақтинчалик президент вазифасини бажаради.

Маълумот учун, шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах 2012 йилдан буён МОҚА президенти ҳисобланарди. 1991 йилдан ҳозирги кунга қадар эса Осиё Олимпия Кенгаши президенти сифатида ҳам фаолият олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг