07 авг 14:00
Янгиликлар
Футбол
Алишер Усмонов "Арсенал"даги акцияларини сотиб юборди
Лондоннинг "Арсенал" клуби бошқаруви тўлиқ Стэн Кронке қўлига ўтди.
"Тўпчилар"нинг 30% акцияларга эгалик қилган миллиардер Алишер Усмонов америкалик ҳамкасбининг таклифни қабул қилди. Стэн Кронке 30% акция учун Усмонов ҳисобига 550 млн. фунт ўтказиб беради. Бунгача Кронке "Арсенал"нинг 67% акциялари эгаси ҳисобланар эди.
Олдинроқ, Алишер Усмонов Кронкенинг "Арсенал"даги улушини харид қилиш учун 1,3 млрд. доллар таклиф қилган эди, аммо келишув амалга ошмаган.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов 2007 йилда эронлик бизнесмен Фарҳод Мошири билан "Арсенал" акцияларини сотиб олган эди. Усмонов 2016 йилда Мошири улушини ҳам харид қилиб, акциялари пакетини 30%га етказган.
Ҳавола :
Манба : Financial Times
Фикрлар