UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

29 дек 08:03
Янгиликлар

Шахмат

Ананд - рапид йўналишида жаҳон чемпиони, Қосимжонов эса...

Шу кунларда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

King Salman World Rapid and Blitz Chess Championships мусобақасида 55 давлатдан 200 нафардан зиёд дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари иштирок этяпти.  

Кеча жаҳон чемпионатида рапид, яъни тезкор шахмат бўйича баҳслар якунланди. Сўнгги турдан кейин уч нафар шахматчи ҳиндистонлик Вишванатан Ананд, россияликлар Владимир Федосеев ва Ян Непомняший 15 имкониятдан 10,5 очко жамғаришди.


Мусобақа регламентига кўра қўшимча кўрсаткичлари яхшироқ бўлган Ананд ва Федосеев ўртасида жаҳон чемпиони номини аниқлаш учун қўшимча тай-брейк ўйналди. Унда 1,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозонган Вишванатан Ананд рапид, яъни тезкор йўналишда жаҳони чемпионига айланди.

Ҳиндистонлик шахматчи 250 000 доллар мукофот пулига ҳам эга бўлди. Федосеев кумуш, Ян Непомняший бронза медалини қўлга киритди. Ананд жаҳон тожи учун кураш давомида мағлубиятга учрамади. Тўққизинчи турда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни ҳам мағлуб эта олди. Карлсен 10 очко билан 5-ўринни эгаллади.


Ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов эса жаҳон чемпионатида 6та ғалабага эришди. Бешта партияда дурангга имзо чекди. Якунда 8,5 очко жамғариб, ўз рейтингини бироз бўлсада ошириб олишга эришди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг