UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

09 апр 12:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Анападаги мусобақада иштирок этган боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишди

Теглар :  Бокс
Хабар бериб ўтганимиздек, бир неча кун олдин ёш боксчиларимиз Россия Федерациясининг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада иштирок этиб, бешта медалга сазовор бўлгандилар.

2001-2002 йилда туғилган боксчилар ўртасида Халқаро тоифадаги спорт устаси Николай Павлюков хотирасига бағишланган турнирда Россия, Куба, Қозоғистон, Арманистон, Швейцария, Ҳиндистон, Филиппин, Қирғизистон, Грузия, Украина, Беларусь ва Ўзбекистон мамлакатларидан 113 нафар боксчи иштирок этган ва унда беш нафар ҳамюртимиз совриндорлар қаторидан жой олганди.

Ушбу мусобақада иштирок этган боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишди.

Эслатиб ўтамиз, турнир якунларига кўра Шаҳзод Музаффаров (-49 кг) ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-64 кг) олтин, Хуршидбек Расулжонов (-56 кг), Нурислом Исмоилов (-69 кг) ва Суҳробжон Кайимов (-75 кг) бронза медалини қўлга киритишганди. Вакилларимиз умумжамоа ҳисобида мезбон Россия терма жамоасидан сўнг иккинчи ўринни эгаллагандилар.

Энди боксчиларимиз бир неча кун дам олишади ва яна машғулотларни бошлашади. Уларни олдинда бир қатор мусобақалар, жумладан шу йил ноябрь ойида ўтказиладиган Осиё чемпионати кутиб турибди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг