UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Абдуқодир Ҳусанов: "Пеп Гвардиоладан жуда миннатдорман" 0 17:39"Махачев кучлими ёки Нурмагомедов?" - Царукян жавоб берди 0 17:17Дана Уайт UFC жангчилари шартномалари бўйича музокаралардан четлашганини айтди 0 16:52UFC чемпиони Том Аспиналл енгил машғулотларни бошлаганини айтди 0 16:30Хосе Мария Мендес: "Ўзбекистон футзалидаги яна бир янги саҳифани бошлашдан хурсандман" 0 16:01"Энди бу билан шуғулланишни истамайман" - Чисора фаолиятини якунлаганини тасдиқлади 0 15:39Арман Царукян Махачев — Топурия эҳтимолий жангининг ғолибини айтди 0 15:16Расман! Достон Бозоров Mangu 2 турнирида жанг қилади. Рақиб ҳам маълум (ПОСТЕР) 0 14:55Валерий Кечинов: "Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга қарши ўйнаш ҳеч кимга, ҳатто Португалияга ҳам осон бўлмайди" 0 14:34Маҳмуд Мурадов ўзининг янги Лигасига асос солди 0 14:13Камшибек Конкабаев проф фаолиятини янги босқичга кўтариш учун Лондонга келди (ФОТО) 0 13:52“Янги Ўзбекистон талабалар Олимпиадаси”га старт берилди 0 13:31Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖ устози сифатида таништирилди 0 13:10Хоккей терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Шенчженга йўл олди (ВИДЕО) 0 12:59Grenke Chess Festival 2026. Абдусатторов ва Якуббоев пешқадамлар сафида. Бугун Нодирбек Магнус Карлсен билан ўйнайди 0

20 фев 12:50
Янгиликлар

Футбол

Андрей Микляев: "Ал Таавон" ОЧЛда биринчи бор иштирок этмоқда"

Бугун ўтказиладиган ОЧЛ доирасидаги "Ал Таавон" - "Локомотив" ўйини олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда дастлаб “Локомотив” бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди. Унга 33-рақамдаги футболчи Олег Зотеев ҳамроҳлик қилди.

Андрей Геннадьевич саволларга жавоб қайтарар экан, “Локомотив” яна бир бора Саудия Арабистонига ташриф буюрганидан мамнун эканлигини айтиб ўтди.

“Биз бу ерга неча марта келган бўлсак, ҳар сафар илиқ таассуротлар билан қайтганмиз. Умид қиламанки, бу сафар ҳам шундай бўлади. “Ал Таавон” Осиё чемпионлар лигасида биринчи бор иштирок этмоқда, улар бундан хурсанд эканликлари турган гап”.



“Биз эртага шу йил ҳисобидан биринчи расмий учрашувни ўтказамиз ва ўйин қандай кечишини олдиндан айтиш қийин. Саудия чемпионатида мавсум айни қизғин паллага кирган, бизда эса чемпионат ҳали бошлангани йўқ. Лекин биз бу ҳақда ўйлаётганимиз йўқ, чунки бу ерга ижобий натижа билан қайтиш мақсадида келганмиз”.

“Ал Таавон”ни яхшилаб ўрганишга ҳаракат қилдик. Уларнинг охирги иккита учрашувини диққат билан кузатиб чиқдик. Жамоа яхши ҳолатда. Биз мавсумга тайёргарликнининг асосий қисмини дастлаб Дубайда, кейин Анталияда олиб бордик. Йигитлар эртанги ўйинга тайёр” – дея айтиб ўтди Андрей Микляев.

Журналистлардан бири Олег Зотеевга қуйидаги савол билан мурожаат қилди: “Саудияда футболчилар тезкор ва техникаси зўр, Ўзбекистонда эса жисмонан кучли футболчилар кўп. Бу ҳақда нима дея оласиз?”

Ушбу саволга жавобан Зотеев қуйидаги фикрни билдирди: “Ўзбекистонда ҳам техник томонлама маҳоратли футболчилар кўп, хусусан бизнинг жамоада ҳам бундай футболчилар етарлича топилади. Агар ишонмасангиз, эртага ўйинимизни кўринг ва бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз”.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг