UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Галатасарой" ғалабани қўлдан чиқарди, "Арсенал" уйга 3 очко билан қайтди, ПСЖ 6 та гол урди + ВИДЕО 0 07:33Боксчиларимиз Осиё ўйинлари олдидан Япониянинг ўзида йиғин ўтказишмоқда 0 07:02Бугун Одилхон Бухорода жанг қилади, рақиб Қозоғистондан! 0 19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0

23 сен 10:05
Янгиликлар

Теннис

Арина Фольц Чимкент турнирининг ярим финалида

Истеъдодли теннисчимиз Арина Фольц Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг ярим финалига чиқди.

19 ёшли теннисчимиз соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи Shymkent Open турнирида тўртинчи рақам остида ҳаракат қиляпти. У чорак финал учрашувида россиялик Анна Уколовага қарши кортга чиқди.

Биринчи сет 7:5 ҳисобида Уколова фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сетда энди Арина 6:2 ҳисоби билан зафар қучди. Учинчи сетнинг учинчи гейми олдидан эса Анна баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бу пайтга келиб, вакиламиз 2:0 ҳисоби билан олдинга чиқиб олганди.

Бугун ҳамюртимиз финал чиптаси учун яна бир россиялик теннисчи Дарья Кружковага қарши кортга чиқади. Ушбу турнирда теннисчиларимиздан Улжан Есполова, Полина Меренкова, Албина Хабибулина, Юлия Ким ва Лайло Баҳодировалар ҳам иштирок этишганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг