UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

28 июл 16:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Арман Царукян тўрт кундан кейин ўз юртида жанг қилади + ПОСТЕР

Асли арманистонлик UFC жангчиси Арман Царукян 1 август куни навбатдаги жангини ўтказади.

У Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бўлиб ўтадиган Hype лигасининг навбатдаги турнирида асосий жанг иштирокчисига айланади. Унинг рақиби ҳиндистонлик фитнес-блогер Анкит Байянпурия бўлади.

Ташкилот матбуот хизмати бўлажак турнир ва унинг асосий воқеасини расман эълон қилди. Унда арманистон ва ҳиндистонлик спортчилар "submission only" (фақат бўғиш ва оғритиш усуллари) форматида грепплинг бўйича беллашадилар.

Анкит Байянпурия Ҳиндистондаги энг машҳур фитнес-блогерлардан бири бўлиб, ижтимоий тармоқлар ва YouTube'да миллионлаб обуначиларга эга. Унинг образи интизом, қишлоқ ҳаёти ва табиий машғулотлар атрофида қурилган. У кўчада машқ қилиш, шиналар ва арқонлар билан ишлаш, ўз вазни билан ишлаш, шунингдек, анъанавий ҳинд тайёргарлиги элементларидан фойдаланади. Машҳурликка эришгунга қадар Анкит анъанавий ҳинд кураши билан шуғулланган, елкасидаги жароҳат спорт фаолиятига тўсқинлик қилганидан сўнг эса курьер бўлиб ишлаган.

Арман Царукян эса UFC енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. У ўзининг навбатдаги жангини 19 сентябрь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган UFC 331 турнирида бразилиялик Чарльз Оливейрага қарши ўтказади. Чарльз ушбу жангда BMF камарини ҳимоя қилади. Аввалроқ Арман икки марта Hype лигаси турнирларига бошчилик қилган: декабрь ойида Ереванда Шарабутдин Магомедов билан дуранг қайд этган, март ойида эса Рио-де-Жанейродаги тадбирда Муҳаммад Мокаевни бўғиш усули билан мағлуб этган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг